islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Блогерлар чемпионатида ТИИ ректори блогерлар ижодий ишларини баҳолайди

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали ҳамда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилаётган Блогерлар чемпионати 2018 йилнинг 12 апрель куни бошланади.

Блогерлар чемпионати ҳакамлар ҳайъати таркиби ташкилотчилар томонидан эълон қилинди. Бу ҳақда xabar.uz сайти хабар бермоқда. Блогерлар чемпионатининг барча босқичлари натижаси ҳакамлар ҳайъатининг баҳолари асосида чиқарилади.

Хабарда айтилишича, чемпионатга ҳакамликка мутахассисларни жалб қилишда бир қатор мезонларни ҳисобга олишга ҳаракат қилинган. Энг аввало, блогерликнинг ўзига хос томонларини ҳисобга олиб, ҳакамликка турли ёш ва соҳадаги инсонларни таклиф қилинди. Улар орасидан блогер, колумнист, иқтисодчи, депутат, ахборот технологиялари мутахассиси, педагог, молиячи, ҳуқуқшунос, биолог каби касб вакиллари ўрин олган.

Қуйидаги мутахассислар Блогерлар чемпионати иштирокчиларининг ижодий ишларини баҳолаб боришади:

Саид-Абдулазиз Юсупов — Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори, ҳакамлар ҳайъати раиси;

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари (рўйхат алифбо тартибида):

Абдумалик Носиров — АКТ мутахассиси;

Адҳам Отажонов (Абу Муслим) — «Islom.uz», «Quran.uz» сингари йигирмадан ортиқ диний-маърифий сайтлар ташкил этган.

Бахтиёр Шералиев — Биолог-ихтиолог/генетик, блогер (Хитой);

Беҳзод Қобулов — журналист;

Ботиржон Шерматов — ҳуқуқшунос, «ЛексМобайл» юридик фирмаси асосчиси (Россия);

Давронбек Тожиалиев — «Ziyouz.com» портали асосчиси, блогер;

Иноятхон Садикова — блогер. 2014 йили ўтказилган Блогерлар чемпионати совриндори;

Мансур Тангишев — молиячи-эксперт, «Finansist.uz» ахборот-таҳлилий сайти асосчиси;

Мақсуд Асқаров — «Kun.uz» интернет-нашри таъсисчиси — «Web expert» МЧЖ директори;

Мақсуд Саломов — ҳуқуқшунос, блогер. 2015 йили ўтказилган Блогерлар чемпионати ғолиби;

Нодир Зокиров — видеоблогер (АҚШ);

Расул Кушербаев — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати;

Олимжон Солижон ўғли — ўқитувчи;

Соҳиба Ҳайитбоева — журналист/блогер (Россия);

Тўлқин Юсупов — АКТ мутахассиси/молиячи;

Уйғун Ғофуров — Тошкент ислом институти ректори;

Умид Ғафуров — «Troll.uz» лойиҳаси асосчиси, блогер;

Шерзод Шерматов — Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари;

Шунқор Чориев — тележурналист;

Қаҳрамон Асланов — иқтисодчи, «Tribuna.uz» сайти ходими, спорт журналисти.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг мукофот жамғармаси 60 миллион сўмдан иборат.

31510cookie-checkБлогерлар чемпионатида ТИИ ректори блогерлар ижодий ишларини баҳолайди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: