islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан ташкил этилган “Ал-Қомус” арабча-ўзбекча қомусий луғат тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан ташкил этилган “Ал-Қомус” арабча-ўзбекча қомусий луғат тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент ислом институти “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси бўлим бошлиғи Муҳаммад Акмалхон домла Шокиров ва Ахборот-ресурс маркази мудири Абдулазиз Кадиров иштирок этди.

“Ал-Қомус” луғати араб тилининг классик даврдан то бугунги кун жонли шаклигача, аниқ, табиий ва инсоний илмлардан тортиб диний манбаларгача, адабий тил билан бир қаторда турли шеваларгача, матбуотдан оғзаки мулоқотгача, барча-барчасига оид сўз бойлигини ўзида мужассам этган. Ўзбекистон шарқшунослиги, исломшунослиги ва арабшунослиги соҳаларини жаҳон миқёсига олиб чиққан, бу йўналишда ўзига хос мактаб яратган атоқли олим, академик, филология фанлари доктори, профессор Неъматулло Иброҳимов бошчилигидаги Абдулҳаким Орипов, Акмалжон Икромжонов, Абдулҳамид Зайриевлардан иборат муаллифлар гуруҳи томонидан тузилган, 100 мингдан ортиқ сўз ва иборани ўз ичига олган 4 жилдли янги арабча-ўзбекча луғат юртимиз, халқимиз тарихи, илм-фани, маданияти, адабиёти, санъати ва тилини янада яқинроқ таниш, теранроқ билиш йўлида кўприк вазифасини ўтайди.

ТИИ Матбуот хизмати

315310cookie-checkЎзбекистон Миллий матбуот марказида Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан ташкил этилган “Ал-Қомус” арабча-ўзбекча қомусий луғат тақдимоти бўлиб ўтди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: