islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

«Рўё ва туш»

9-савол:  Аллоҳ таоло айтади:  

يَا أَيُّهَا الْمَلَأُ أَفْتُونِي فِي رُؤْيَايَ إِنْ كُنْتُمْ لِلرُّؤْيَا تَعْبُرُونَ.  قَالُوا أَضْغَاثُ أَحْلَامٍ وَمَا نَحْنُ بِتَأْوِيلِ الْأَحْلَامِ بِعَالِمِينَ

«Эй аъёнлар, агар туш таъбирини қиладиган бўлсангиз, менга тушимнинг фатвосини беринг, – деди.  «Улар: «Бу алғов-далғов тушдир. Биз бундай тушларнинг таъбирини билувчи эмасмиз», дедилар» (Юсуф сураси 43, 44-оятлар).

«Ҳулм» билан «рўё»нинг фарқи нимада?

9-жавоб: «Ҳулм» сўзи Қуръонда учта жойда ишлатилган, унинг маъноси унинг хавотирга солувчи алғов-далғов тушлар ва аралашқуралаш ваҳималар эканини кўрсатади. У Қуръоннинг учта ўрнида кўплик шаклида аралаш-қуралаш ваҳима ва хавотирларга далолат қилган ҳолда «ҳулм» калимасини бошқа сўз билан ажратмасдан келади.

بَلْ قَالُوا أَضْغَاثُ أَحْلَامٍ بَلِ افْتَرَاهُ بَلْ هُوَ شَاعِرٌ فَلْيَأْتِنَا بِآيَةٍ كَمَا أُرْسِلَ الْأَوَّلُونَ

«Улар: «Балки, алғов-далғов тушлардир, балки, ўзи уйдириб олгандир, балки шоирдир. Бас, бизга аввалгиларга юборилганидек мўъжиза келтирсин»-дедилар» (Анбиё сураси, 5-оят).

Аммо «рўё» эса, Қуръонда етти марта келган, уларнинг ҳаммаси рост тушлар ҳақида бўлиб, улар фақат бирлик шаклида имтиёз, очиқлик ва софликка далолат қилган ҳолда ишлатилган.

Аллоҳ таоло айтади:  

يَا بُنَيَّ لَا تَقْصُصْ رُؤْيَاكَ عَلَى إِخْوَتِكَ فَيَكِيدُوا لَكَ كَيْدًا إِنَّ الشَّيْطَانَ لِلْإِنْسَانِ عَدُوٌّ مُبِينٌ

«У: «Эй ўғилчам, тушингни акаларингга айтмагин. Яна, улар сенга бирор ҳийла қилмасинлар. Албатта, шайтон инсонга очиқ-ойдин душмандир» (Юсуф сураси, 5-оят).

Таҳфизул Қуръон кафедраси

ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев,

Қосим Ошурнинг

“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”

китоби асосида тайёрлади

315800cookie-check«Рўё ва туш»
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: