islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

«Агар Қуръон сўзи қўшиб айтилса»

10-савол: Агар Қуръон лафзи бошқа сўзларга қўшилса ва бундан Аллоҳнинг Каломи бўлган Қуръони карим мақсад қилинмаса, фақатгина Каломуллоҳнинг қироати ёки тиловати мақсад қилинса, бундай қилиш Қуръони каримнинг тўртта жойида таъқиқланган, ўшалар қайсилар?

10-жавоб:

Аллоҳ таоло айтади:  

أَقِمِ الصَّلَاةَ لِدُلُوكِ الشَّمْسِ إِلَى غَسَقِ اللَّيْلِ وَقُرْآنَ الْفَجْرِ إِنَّ قُرْآنَ الْفَجْرِ كَانَ مَشْهُودًا

«Қуёш оғишидан то кун қоронғусигача намозни тўкис адо қил. «Фажр Қуръони»ни ҳам.Албатта, «фажр Қуръони» гувоҳлантирилгандир» (Исро сураси, 78-оят).

إِنَّ عَلَيْنَا جَمْعَهُ وَقُرْآنَهُ ۝ فَإِذَا قَرَأْنَاهُ فَاتَّبِعْ قُرْآنَهُ

«Албатта, у (Қуръони жамлаш ва ўқиб бериш Бизнинг зиммамизда. Бас, Биз уни ўқисак, қироатига зеҳн солиб тур» (Қиёмат сураси, 17, 18-оятлар).

Исро сурасидаги маъно Қуръоннинг тонг вақтидаги қироати.

Қиёмат сурасидаги маъно эса, Аллоҳ таолонинг Каломини қироати ва тиловатидир.

316150cookie-check«Агар Қуръон сўзи қўшиб айтилса»

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: