«Чиқиб кетмоқ»
12-савол: Бу калима Қуръонда битта оятда уч марта келади, унинг маъноси нима? Ўша ояти-карималар қайси?
12-жавоб: «نفذ» калимаси « бир тарафдан бошқа тарафга тешиб ўтмоқ», «ҳудудлардан ташқарига чиқмоқ», деган маъноларни англатади.
Аллоҳ таоло айтади:
يَا مَعْشَرَ الْجِنِّ وَالْإِنْسِ إِنِ اسْتَطَعْتُمْ أَنْ تَنْفُذُوا مِنْ أَقْطَارِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ فَانْفُذُوا لَا تَنْفُذُونَ إِلَّا بِسُلْطَانٍ
«Эй, жин ва инс жамоалари, агар сиз осмонлару ер чегараларидан чиқиб кетишга қодир бўлсаларингиз, чиқаверинглар. Фақат, султон ила чиқа олурсиз, холос» (Раҳмон сураси, 33-оят).
Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев,
Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади