islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти Модуль таълим шакли учун қабул

Тошкент ислом институти Модуль таълим шаклига 2022-2023 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатлар оффлайн тарзда 2022 йил 15 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Абитуриентлар Тошкент ислом институтидаги Қабул ҳайъатига ташриф буюриб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  • Паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);
  • ўрта махсус ислом таълим муассасаси (мадраса)ни тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом ва диплом иловаси);
  • 3,5 х 4,5 ҳажмдаги рангли фотосурат ( электрон шаклда, сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
  • фаолият жойи бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси (Қорақолпоғистон Республикаси қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) вакилидан тавсиянома;
  • меҳнат дафтарчаси;
  • Ҳужжатларни жойлаштириш учун скоросшиватель ва конверт.

Тошкент ислом институти Модуль таълим тизими учун қуйидаги фанлар мажмуасидан қабул имтиҳонлари ўтказилади:

  • ихтисослик фанлари мажмуаси (Қуръони карим ва тажвид, ҳадис, фиқҳ, ақоид) – 73,5 балл;
  • ижтимоий-гуманитар фанлар мажмуаси (Ўзбекистон тарихи, Маънавият асослари, Миллий ғоя) – 27,5 балл.

Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, ўрта махсус маълумотга эга имом-хатибларни олий маълумотли кадрлар қилиб тайёрлаш мақсадида Модуль таълим тизими жорий қилинди.

Модуль таълим тизимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасалари, яъни мадрасаларни тамомлаган, 5 йил ва ундан ортиқ муддат давомида масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар танлов асосида ўқишга қабул қилинади.

Модуль таълим тизимига абитуриентлар номзодларини Ўзбекистон  мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти ва вилоятлар вакиллари тавсия этади.

Талабалар Модуль тизимида тўлов-контракт асосида 3 йил таълим оладилар, хорижий фуқаролар ўқишга қабул қилинмайди.

📞 Мурожаат учун телефон: (71) 240-03-58, (99) 004-55-51

🗓 Тошкент ислом институти қабул ҳайъати иш вақти:

Душанбадан шанбагача. Соат: 9:00 – 17:00. Тушлик: 12:30 – 14:00. Якшанба дам олиш куни.

📍Тошкент ислом институти қабул ҳайъати манзили: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

ТИИ Қабул ҳайъати

317340cookie-checkТошкент ислом институти Модуль таълим шакли учун қабул

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: