islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

«Руҳнинг маъноси»

معني الروح

26-савол: Қуръони каримда руҳ калимаси етти жиҳатда келади, улар қайси?

26-жавоб:

Биринчиси: Раҳмат маъносида:

وَأَيَّدَهُمْ بِرُوحٍ مِنْهُ

«Уларни Ўз ҳузуридан бир руҳ билан қўллагандир» (Мужодала сураси, 22-оят).

Иккинчиси: Қиёмат кунида бутун махлуқотлар қаршисида бўладиган буюк фаришта маъносида:

يَوْمَ يَقُومُ الرُّوحُ وَالْمَلَائِكَةُ صَفًّا

«Ўша кунда Руҳ ва фаришталар саф бўлиб турар» (Набаъ сураси, 38-оят).

Учинчиси: Жаброил алайҳиссалом маъносида:

نَزَلَ بِهِ الرُّوحُ الْأَمِينُ . عَلَى قَلْبِكَ

«Уни Руҳул Амийн олиб тушди. Сенинг қалбингга…» (Шуаро сураси, 193, 194-оятлар).

Тўртинчиси: Ваҳий ва Қуръон маъносида:

وَكَذَلِكَ أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ رُوحًا مِنْ أَمْرِنَا

«Ана шунга ўхшаш, Биз сенга Ўз амримиздан бир руҳни ваҳий қилдик» (Шуро сураси, 52-оят).

Бешинчиси: Ийсо алайҳиссалом маъносида:

إِنَّمَا الْمَسِيحُ عِيسَى ابْنُ مَرْيَمَ رَسُولُ اللَّهِ وَكَلِمَتُهُ أَلْقَاهَا إِلَى مَرْيَمَ وَرُوحٌ مِنْهُ

«Албатта, Масийҳ Ийсо ибн Марям Аллоҳнинг Пайғамбари, Марямга илқо қилган калимаси ва Ундан бўлган руҳдир» (Нисо сураси, 171-оят).

Олтинчиси: Унда ҳаёт моддаси бўлган латоиф маъносида:

وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الرُّوحِ قُلِ الرُّوحُ مِنْ أَمْرِ رَبِّي وَمَا أُوتِيتُمْ مِنَ الْعِلْمِ إِلَّا قَلِيلًا

«Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. Сен: «Руҳ Роббимнинг ишидир. Сизга жуда оз илм берилгандир», – деб айт» (Исро сураси, 85-оят).

Еттинчиси: Уломолар шундай дейишган: «Аллоҳ таоло Ўзининг мўмин бандаларидан хоҳлаганини нусрат, сабот ва куч билан қўллаб-қувватлаши маъносида:

أُولَئِكَ كَتَبَ فِي قُلُوبِهِمُ الْإِيمَانَ وَأَيَّدَهُمْ بِرُوحٍ مِنْهُ

«Аллоҳ ундоқ кишиларнинг қалбларида иймонни собит қилган, уларни Ўз ҳузуридан бир руҳ билан қўллагандир» (Мужодала сураси, 22-оят).

317930cookie-check«Руҳнинг маъноси»

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: