islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ҚАБУЛ-2022: кириш имтиҳонлари

✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ўтказиш санаси маълум бўлди.

🌙Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларида 2022-2023 ўқув йили бўйича қабул имтиҳонлари ижодий имтиҳон ва тест синови шаклида ўтказилиши белгиланган.

✔️ Ҳадис илми мактаби

1. 2022 йил 3 август – Ҳадис ва мусталаҳ ал-ҳадис (ижодий имтиҳон);

– Араб тили (ижодий имтиҳон).

Имтиҳон жойи: Ҳадис илми мактаби биноси спорт зали.

2. 2022 йил 4 август – Ўзбекистон тарихи (тест синови).

Имтиҳон жойи: Ҳадис илми мактаби биноси орқа ҳовли қисми.

3. 2022 йил 5 август – Мандат ҳайъати.

✔️ Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти

1. 2022 йил 8 август – Араб тили (ижодий имтиҳон).

Имтиҳон жойи: Тошкент ислом институти биноси айвон қисми.

2. 2022 йил 9 август – Фиқҳ ва ақоид (тест синови);

– Ўзбекистон тарихи (тест синови).

Имтиҳон жойи: Тошкент ислом институти ҳовлиси.

3. 2022 йил 10 август – Мандат ҳайъати.

✔️ Мир Араб олий мадрасаси

1. 2022 йил 11 август – Араб тили (ижодий имтиҳон).

Имтиҳон жойи: Мир Араб олий мадрасаси биноси айвон қисми.

2. 2022 йил 12 август – Фиқҳ ва ақоид (тест синови);

– Ўзбекистон тарихи (тест синови).

Имтиҳон жойи: Мир Араб олий мадрасаси биноси айвон қисми.

3. 2022 йил 13 август – Мандат ҳайъати.

📗Эслатиб ўтамиз, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ва Ҳадис илми мактабига ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаган абитуриентларнинг ҳужжатлари қабул қилинган.

❗️Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ✅ Ўрта махсус ислом таълим муассасалари кириш тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.  2022-2023 ўқув йили учун тест синовлари кунлари бўйича қўшимча маълумот берилади. 

2022-2023 ўқув йили қабул жараёнлари бўйича https://t.me/qabulmuslimuz телеграм саҳифаси орқали маълумотлар олишингиз мумкин.

318060cookie-checkҚАБУЛ-2022: кириш имтиҳонлари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: