Президент матбуот котиби Шерзод Асадов анъанавий брифингда бу ҳақда маълум қилди.
17-18 август кунлари президентимиз икки Муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга боради.
Ташриф дастурига мувофиқ Жидда шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Уларда мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
Алоҳида эътибор “яшил иқтисодиёт”, юқори технологиялар ва рақамлаштириш, инновациялар, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаларига қаратилади.
Саммит якунида икки томонлама ҳужжатларнинг катта тўплами имзоланиши кутилмоқда.
Шунингдек, давлат раҳбари Саудиянинг етакчи компаниялари, нуфузли халқаро тузилмалар – Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Ислом тараққиёт банки раҳбарлари билан учрашув ўтказади.
Шу билан бирга, президент Маккайи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварани зиёрат қилади.
“Шуни айтиб ўтиш керак – ушбу ташриф охирги 30 йилда Ўзбекистон президентининг Саудия Арабистонига биринчи ташрифи бўлади” — деди Шерзод Асадов.