islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институтида Модуль таълим тизими учун тест синови бўлиб ўтди

Тошкент ислом институтида 2022-2023 ўқув йили Модуль таълим йўналиши бўйича ихтисослик ҳамда ижтимоий-гуманитар фанлар мажмуасидан кириш имтиҳони ўтказилди.

Абитуриентлар қуйидаги фанлардан тест синовидан ўтдилар:

Ихтисослик фанлари мажмуаси (Қуръони карим ва тажвид, ҳадис, фиқҳ, ақоид) – 73,5 балл;

Ижтимоий-гуманитар фанлар мажмуаси (Ўзбекистон тарихи, Маънавият асослари, Миллий ғоя) – 27,5 балл.

2022-2023 ўқув йили учун Тошкент ислом институти Модул таълим тизимига 171 нафар абитуриент ариза топширди.

Абитуриентлар тартиб билан паспорт ва рухсатнома назоратидан ўтказилиб, имтиҳонга киритилди.

ТИИ ректори У.Ғафуров тест синовларини кириш сўзи билан очиб берди. ТИИ ходими Файзуллоҳ қори Иззатиллаев Қуръон тиловат қилди.

Дин ишлари бўйича қўмита Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов ва Масжидлар бўлими мудири Музаффар Камолов ташриф буюриб, бўлажак толиби илмларга муваффақият тилади.

ЎМИ Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, қабул ҳайъати аъзолари ва абитуриентлар гувоҳлигида тест саволлар китоби ва жавоблар варақаси солинган, муҳрланган махсус қоплар очилди.

Саволлар китоби ва жавоблар варақаси назоратчилар томонидан абитуриентларга тарқатилди.

С.Шерхонов тест саволлар китобидан фойдаланиш ва жавоблар варақасини тўғри бўяш бўйича тушунча берди.

Тест синовлари учун 2 соат, жавоблар варақасини бўяш учун қўшимча 20 дақиқа вақт ажратилди.

Мандат тест натижалари 17 август куни эълон қилинади.

 

Маълумот учун, Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, ўрта махсус маълумотга эга имом-хатибларни олий маълумотли кадрлар қилиб тайёрлаш мақсадида Модуль таълим тизими жорий қилинди.

Модуль таълим тизимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасалари, яъни мадрасаларни тамомлаган, 5 йил ва ундан ортиқ муддат давомида масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар танлов асосида ўқишга қабул қилинади.

Модуль таълим тизимига абитуриентлар номзодларини Ўзбекистон  мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти ва вилоятлар вакиллари тавсия этади.

Модуль таълим тизими талабалари масжиддаги иш фаолиятларидан ажралмаган ҳолда 3 йил мобайнида 1 ойдан 2 семестр ТИИнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Олтинтепа жоме масжиди биносида таҳсил оладилар.

 

Тест жараёнлари ижтимоий тармоқлар орқали онлайн узатилди:

🔴 https://fb.watch/eWEar5rNxq/

 

ТИИ Матбуот хизмати

319320cookie-checkТошкент ислом институтида Модуль таълим тизими учун тест синови бўлиб ўтди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: