islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Малайзиялик қори Устаз Азрай Абдул Ҳақ Кувайтдаги 9-Халқаро Қуръон мусобақаси ғолиби бўлди

Кувайтда жорий йилнинг 10-18 апрель кунлари ўтказилган 9-Халқаро Қуръон тиловати мусобақаси ғолиблари маълум қилинди. Малайзиялик қори Устаз Азрай Абдул Ҳақ мусобақанинг тиловат йўналишида ғолиб деб топилди.

“Тhemalaymailonline” нашри хабарига кўра, Азрай Қуръон тиловати бўйича 96 балл тўплаб 75 мамлакатдан келган даъвогарлар ичида ғолибликни қўлга киритган.

Малайзия вакилига мукофот пули ва диплом топширилган.

“Москва, Туркия ва Эрондаги Қуръон мусобақаларида иштирок этганим бу гал Қуръон тиловатимни анча яхшилашимда катта тажриба бўлди”, – деди малайзиялик Устоз Азрай Абдул Ҳақ.

Қувайтдаги Қуръон мусобақасида Эрон вакили Меҳди Ғуломажот иккинчи, марокашлик қори учинчи ўринни эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада Тошкент ислом институти талабаси 3-курс талабаси Абдулазиз қори Раҳмонберди ҳамда “Ҳазрати Имом” масжиди имом ноиби Исмоил қори Қурбоновлар иштирок этган эдилар.

32670cookie-checkМалайзиялик қори Устаз Азрай Абдул Ҳақ Кувайтдаги 9-Халқаро Қуръон мусобақаси ғолиби бўлди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: