islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Хорижда диний таълим олмоқчимисиз? Бу ҳақда Ҳукумат қарори қабул қилинади

Аввал хабар берганимиздек, 2018 йил 16 апрель куни “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланди. Унга кўра диний-маърифий соҳа фаолияти бўйича бир қатор муҳим ўзгаришларни амалга ошириш чора-тадбирлар дастури Фармоннинг 1-иловасида келтирилган.

Дастурнинг биринчи, «Диний-маърифий соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини такомиллаштириш» бандининг 3-устунида «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида ўқишларини тартибга солувчи Ҳукумат қарорини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш» вазифаси белгилаб қўйилган.

2018 йил июнь ойига қадар Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим, Ташқи ишлар ва Адлия вазирликларидан тузилган ишчи гуруҳ тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда мазкур ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритадилар.

32760cookie-checkХорижда диний таълим олмоқчимисиз? Бу ҳақда Ҳукумат қарори қабул қилинади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: