islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Маъҳад ва мадрасалар фаолиятини ривожлантириш бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинади

Аввал хабар берганимиздек, 2018 йил 16 апрель куни “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланди. Унга кўра диний-маърифий соҳа фаолияти бўйича бир қатор муҳим ўзгаришларни амалга ошириш чора-тадбирлар дастури Фармоннинг 1-иловасида келтирилган.

Дастурнинг иккинчи, «Диний-маърифий соҳада таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш» бандининг 5-устунида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний-маърифий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси белгилаб қўйилган.

2018 йил июнь ойига қадар Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон халқаро ислом академиясидан тузилган ишчи гуруҳ тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда мазкур ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритадилар.

32780cookie-checkМаъҳад ва мадрасалар фаолиятини ривожлантириш бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: