Бугун, 21 апрель куни “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Республика босқичи Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчасидаги “Ёшлар маркази”да бошланди.
Мусобақа бошлангунга қадар институтимиз аъзолари бино ташқарисида ва ичкарисида хизматга шай бўлиб турдилар.
Дастлаб, анаънага кўра Ҳусан қори Абдулмажидхон Қуръон тиловат қилди. Сўнг муфтий Усмонхон Алимов иштирокчиларни муборакбод этиб, тадбирни очиб берди. Давлат мадҳияси янграгач, Тиловат йўналиши баҳсларига старт берилди.
Маълумот учун, 21-24 апрель кунлари (йигитлар) ва 25-26 апрель кунлари (аёл-қизлар) ўтказилади.
Мусобақа жараёнини онлайн намойиш этиш учун барча ҳудудлардаги бош масжидлар ва йирик мажмуаларда катта ҳажмдаги мониторлар ўрнатилиб аҳолимиз учун қулай шароит яратилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу босқичига институтимиз талабалари ҳам иштирок этмоқдалар.
Мусобақа жараёнлари институтнинг @islaminstitutuz телеграм каналида фотолавҳалар шаклида ёритиб борилмоқда.
[…] 21 апрель куни эрталаб “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Республика босқичи Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчасидаги “Ёшлар маркази”да бошланган эди. […]
[…] 21 апрель куни эрталаб “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Республика босқичи Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчасидаги “Ёшлар маркази”да бошланган эди. […]
[…] Хабарингиз бор, 21 апрелдан буён Тошкент шаҳар Талабалар шаҳарчасидаги “Ёшлар Иттифоқи маркази”да «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Республика босқичи бўлиб ўтмоқда. […]
[…] Бугун 24 апрель куни «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Республика босқичи йигитлар ўртасидаги баҳслар якунига етди. […]