islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

«Кутубхоналар ҳар бир мамлакат маданий меросининг муҳим элементи бўлиб, ўтмиш ва келажак, тарих ва замонавийлик ўртасида кўприк бўлиб хизмат қилади. қолаверса, улар ўзгача эстетикани ўзида мужассам этади», — деб ёзади Билол Навар.

Ислом оламида гўзал архитектура ва бой китоблар тўпламини ажойиб тарзда  бирлаштирган    кўплаб  кутубхоналар мавжуд. Хусусан:

Ал-Қаровиййин кутубхонаси

Ушбу кутубхона Марокашнинг Фес шаҳридаги ал Қаровиййин масжиди ва университет мажмуасининг бир қисмидир. Ал-Қаровиййин Фотима ал-Фиҳрий томонидан 859 йилда ташкил этилган бўлиб, дунёдаги энг қадимий университет ҳисобланадиҲозирда мажмуа кутубхонасида 4000 та ноёб китоб ва қўлёзмалар мавжуд. Шу боис ҳам бу дунёдаги енг кекса кутубхонага айланган. Китобларни сақлаш учун биринчи махсус қурилган бино 1349 йилда Маринидлар сулоласининг султони Абу Инан Фарис томонидан масжидга қўшилган. Кейинчалик кутубхона ХVI аср охирида Аҳмад ибн Мансур томонидан қурилган бинога кўчирилган. Кейинчалик у бир неча бор кенгайтирилган. Бу араб дунёсидаги энг чиройли кутубхоналардан биридир. Алоҳида кириш мусулмон бўлмаганларга масжидга кирмасдан ташриф буюришга имкон беради.

Искандария кутубхонаси

Қадимги дунёнинг рамзларидан бири бўлган Искандария кутубхонасини  замонавий  даврда  қайта тиклаш ғояси биринчи марта 1974 йилда илгари сурилган. 1980 йилларнинг охирида ЮНЕСКО ва халқароҳамжамият иштирокида бу боради қатор ишлар амалга оширилди ва лойиҳа ишлаб чиқилди. 2002 йилда эса Искандария асл кутубхонанинг ёдгорлиги ва маданият марказига айланди. Ҳозирда у 8 миллион хазина (китоб)гаэга. Мажмуа тўртта музей ва планетарийни ҳамда бошқа замонавий қулайликларни ўз ичига олади.

Маскатдаги болалар жамоат кутубхонаси (Уммон)

Кутубхона 2017 йилда очилган. Унинг шиори: «Билим бизнинг ҳуқуқимиздир». У Уммондаги барчаболалар — ҳар қандай ёш, миллат ва маданият учун билим манбаи сифатида яратилган. Кутубхонада араб ва инглиз тилларида турли жанрдаги болалар китоблари, компютерлар, расм чизиш ҳамда ўйин майдончалари мавжуд. Шунингдек, Брайл ёзувидаги китоблар ва ҳатто кўзи ожиз болаларга ҳам кутубхона хизматларидан фойдаланишга имкон берадиган турли хил қурилмалар мавжуд.

Ливан миллий кутубхонаси

Байрутдаги бу кутубхона ХХ асрнинг бошларида ташкил этилган. Мақсад — Ливанда нашр этилган барча китоблар, шунингдек, ливан ва араб дунёси ҳақидаги барча нашрларни тўплаш эди. Минтақадаги нотинч вазият туфайли у маълум муддат ёпилган. Кутубхонанинг янги биноси китобларнисақлаш учун иқлим назорати остида учта катта ертўлани ўз ичига олади. Ягона коллекцияда турли тил-    ларда 300 000 дан ортиқ маънавий мерос мавжуд. Бу ерда китоблар, қўлёзмалар ва журналлардан ташқари расмлар,  ҳужжатлар, хариталар, чизмалар, мусиқий нота ва таклифномалар сақланади.

Қирол Абдулазиз номидаги жаҳон маданияти маркази кутубхонаси

Итра номи билан ҳам танилган маданият маркази 2018 йилда Даҳранда очилган. Унинг мақсади театр, кино, музей ва минтақадаги энг катта ва замонавийларидан бири бўлган кутубхонани ўз ичига олган. Шунингдек, турли тадбирлар ва иншоотлар орқали истеъдодларни рағбатлантириш ҳамда минтақада  инсон салоҳиятини ривожлантиришга кўмаклашишдир. Бу ерда семинарлар ва йиғилишлар, китобхон-лик тадбирлари ўтказилади.

329860cookie-checkИслом оламининг қадимий беш кутубхонаси
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: