islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Умматим учун

Расул маҳбубаси Оиша онамиз
Сўрадилар бир кун Ҳабибуллоҳдан:
“Эй, Роббим Расули мен учун дуо
Қилиб сўраб беринг Роббим Аллоҳдан”.

У зот юзларидан табассум балқди,
Сўрадилар: “Роббим, кечиргин уни,
Гуноҳин олдинги, кейингисию,
Яширилган ҳамма ошкорасини.

Онамиз кулдилар севиниб жуда,
Ҳатто унутдилар ғамларин барин.
Ахир саййидамиз билардилар-да,
Расулнинг дуосин мақбул эканин.

Шунда Расулуллоҳ дедилар: “Оиша,
Қасамки, мен буни доим, ҳар сафар,
Сўрайман кейинги умматим учун,
Намозларим ичра, шомдаю саҳар”.

Ҳабибимиз бизни унутмадингиз,
Гарчи бунга лойиқ уммат эмасмиз.
Сизни севамиз, деб шунча айтсак ҳам,
Сиз бизни севгандек қаттиқ севмасмиз.

Шунда ҳам Расулим, умид қиламиз,
Шафоатингизга ноил бўлишни.
Роббимга ёлвориб дуо қиламиз,
Жаннатларда сизла бирга юришни.

403-гуруҳ талабаси,

Анварова Моҳигул

330300cookie-checkУмматим учун

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: