islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Асҳобул ҳадис ва асҳоби раъйнинг фарқлари

Пайғамбар алайҳиссаломнинг вафотларида сўнг ваҳий буткул узилди. Юзага чиққан янги масалалар ва саволларга жавоб бериш саҳобаларнинг зиммасига тушди. Фатво бериш бобида энг кўзга кўринган зотлар Умар ибн Хаттоб, Али ибн Абу Толиб, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Зайд ибн Собит, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Амр ва мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳум ажмаъийнлар эди. Улар ер юзининг  турли жойларида яшаб ўша ерлик аҳолига илм ўргатар эдилар. Саҳобаларнинг этагини маҳкам тутган тобеъинлар у зотлардан сўнг фатво беришга қадам қўйдилар. Бу вақтга келиб тобеъинлар икки қисмга бўлиниб қолдилар. Бир жамоа инсонлар фақатгина ҳадис ривояти, унинг сиҳҳати, санаддаги рижолларнинг жарҳ ва таъдили билан шуғулланиб, матнлардаги ишора ва далолатларга киришмасдан фақатгина зоҳиридаги ҳукмларни баён қилиш билан чекландилар. Шу сабабдан қўлларидаги матнларга киришиб, унга ўз раъй ва қиёсларини аралаштиришни хуш кўрмадилар. Бу жамоа “Аҳли ҳадислар”дир.

Иккинчи жамоа эса, ҳадисларнинг зоҳирий маънолари билан бирга ишора ва далолалатларини ўрганиб, ундан қиёсий далиллар чиқариб олар ва бошқа янги масалаларга ҳам жавоб берар эдилар. Бу жамоа “Аҳли раъй”дир. Бу икки жамоа ўзлари кўпроқ машғул бўлган амалларига нисбат берилганлар.

Баъзи инсонлар аҳли раъй – ҳадисга ўз фикр-қарашларини аралаштирган ва бу ишни қилувчилар динда янгилик пайдо қилган, деб нотўғри гумон қиладилар. “Раъй” сўзининг асли Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг Яманга кетиш олдидан Расулуллоҳ алайҳиссаломга айтган гапларидан олингандир.

Яна баъзи инсонлар бу жамоа фақат Ҳанафий мазҳабига эргашувчилардир, деб ўйлайди. Аслида эса, ҳадиснинг зоҳиригагина қараб қолмай, ишоралар ва далолатларига эътибор қаратган ҳар бир зот борки, улар ҳам аҳли раъйлар сафига киради. Яна шуни таъкидлаш лозимки, ҳадиснинг ички маъноларига киришиш янги пайдо бўлган иш эмас, бу саҳобалар даврида ҳам бўлган. Мана шу сабабга кўра саҳобалар орасида ҳам бир масала борасида турли қарашлар келиб чиққан.

Тошкент ислом институти талабаси

Омонов Муҳаммадсолиҳ

330440cookie-checkАсҳобул ҳадис ва асҳоби раъйнинг фарқлари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: