islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ким Аллоҳнинг дўстини ранжитса…!

Ҳар ким намозни ялиниб-ёлвориш билан қилмаса, намози савоб жиҳатидан мукаммал бўлмайди.

Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳ намозни тазарру билан ўқирдилар ва бошқаларни ҳам шундай қилишга чақирганлар.

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ бир куни халифанинг намоз ўқиганини кўриб, шундай деди:

– Эй халифа, бу ўқиган намозинг намоз эмасдир! Қиёмат кунида бу намозингни қайтариб, юзингга уради.  Халифага бу сўз бағоят қаттиқ ботди, унинг сўзини қалбида сақлади. Бир жойга сафар нияти бор эди, буюрдиким:

– Суфённи бу ерга келтиринглар, мен халифаман, унга одоб бераман!

Шайх Суфённи келтиришга бордилар. Шайх ўз маконида дам олиб ётган эдилар. Халифанинг одамлари келиб, айтдилар:

– Сизни халифа йўқлаяптилар!

Шайх бошини кўтариб:

– Эй Аллоҳ, ё Роббим, халифани сенга топширдим,- деб дуо қилди. Шу соат бир тўфон турди, халифа ва унинг аскарларининг барчасини сел оқизди. Ёнида иккита инсон бор эди, улар айтдилар:

– Дуо бунчалик тез ижобат бўлганини кўрмаганмиз!

Шайх яна уларга раҳми келиб дуо қилди сел қайтди. Барча қавм ва халифа омон бўлиб соғ қолди. Шу воқеадан сўнг халифа Шайхга ихлос қўйиб безовта қилмайдиган бўлди. Ким бир валийни ранжитса, Аллоҳ уларга Ўз аскарини юборади ва унга тавба қилиш имконини беради. Агар тавба этмаса ҳалок қилади.

 

Тошкент шаҳар Юнусобод Оқтепа жоме

масжиди ноиб имоми

Уролназар Мустофо Жарқўрғоний

331680cookie-checkКим Аллоҳнинг дўстини ранжитса…!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: