Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен мендансан ва мен сенданман”, деб қайси саҳобага айтганларини биласизми?
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилган вақтларида Жулайбиб разияллоҳу анҳу ёш бола эдилар. Расулуллоҳни кўриб, кўзчалари чақнаб кетди ва қалблари севинчга тўлди. Жулайбиб разияллоҳу анҳунинг оилалари ва моллари йўқ эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларини ўзларига макон қилдилар. Суффа аҳлидан бўлдилар. Вояга етганларида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Жулайбиб уйланмайсанми?” дедилар. Жулайбиб: “Ё, Расуллаллоҳ! На моли ва на оиласи бўлмаган Жулайбибга ким ҳам қиз берарди бу дунёда?” дедилар.
Расулуллоҳ Жулайбиб учун совчиликка бордилар ва бўлажак келиннинг отасига: “Қизингга Жулайбибдан совчиликка келдим”, дедилар. Уй аҳли эса Расулуллоҳни кўриб жуда хурсанд бўлишди. Хонадон соҳиби қизининг олдига кириб, Расулуллоҳ Жулайбиб учун совчиликка келганларини айтди ва бунга қизлари рози бўлди. Валийма ҳам ўтди. Никоҳ кечаси кирганда, бир жарчи: “Дин ҳимояси учун чиқинглар”, дея нидо қилди. Жулайбиб гўзал аёлини никоҳ кечаси тарк қилиб, аскарлар сафига қўшилдилар. Дин ва мусулмонлар ҳимояси учун жангга шошилдилар. Жангда баъзи саҳобалар вафот этди. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассалам жанг майдонига келиб, саҳобаларини қидира бошладилар, лекин Жулайбибни улар орасидан топа олмадилар.
Атрофга қарата: “Ҳабибни ёқотмадингизми?”, дедилар. Саҳобалар ҳайрон бўлиб: “Ким экан, у сиз сўраётган ҳабиб, эй Aллоҳнинг Расули?” дейишди. “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалам: “Мен дўстим Жулайбибни қидиряпман” дедилар.
Кейинроқ, жанг майдонидан Жулайбибни жасадини топдилар ва унинг бошини муборак тиззаларига қўйиб шундай дедилар: “أنت منى و أنا منك” Сен мендансан ва Мен сенданман”.
Бироздан кейин бошларини бошқа ёққа буриб олдилар ва “Нима учун бошимни бошқа ёққа бурганимни биласизларми?” дедилар. Улар, йўқ, дейишди. Расулуллоҳ, Aллоҳга қасамки, Жулайбибни ҳурдан бўлган аёллари бағрига босиш учун талашиб келаётганларини кўрдим ва Жулайбибнинг рашки ёдимга тушиб юзимни бошқа томонга бурдим, дедилар.
Гарчи ўзи яшаб турган ён атрофидагилар уни яхши танимасалар-да, ўзи оддий инсонлар каби яшаса-да, осмон аҳли ичида номи тилга олинган, Пайғамбаримизнинг ҳабибига айланиб улгурган бахтиёр саҳоба эди, Жулайбиб розияллоҳу анҳу!
Тошкент ислом институти
талабаси Баракаева Моҳибону