islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

Тил – давлат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир.

1989 йилнинг 21 октябр куни Ватанимизда давлат тилининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, унга кўра Ўзбек тилига – Давлат тили мақоми берилди.

Байрам муносабати балан Тошкент ислом институтида устозлар ва талабалар иштирокида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети филология фанлари номзоди, доцент Акром Деҳқонов маъруза билан иштирок этди.

Давра суҳбатида ўзбек тилининг ҳуқуқий мақомини белгилашда енгиб ўтилган қийинчиликлардан тортиб ҳозирги кунда тилимизнинг бой имкониятларидан кенг фойдаланиш учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда давлат тилини янги поғонага олиб чиқиш борасида қилинаётган саъй-ҳаракатлар алоҳида эътироф этилди.

Тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақоми, жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамиша долзарб маънавий бурчимиз бўлиб қолишига эътибор қаратилди.

Ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтириш учун уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига киритишда ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарурлиги ҳамда ҳар биримиздан тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашишни талаб этиши таъкидланди.

ТИИ Тиллар кафедраси кабинет мудири  

Нуриллаев Абдулбосит

334050cookie-checkҚадринг баланд бўлсин, она тилим!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: