islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тил миллатнинг кўзгусидир

Маълумки, дунёда 200та тил бугунда давлат тили мақомига эришган бўлиб, шулар орасида ўзбек тили ҳам бор. ЮНEСКО маълумотларига қараганда, бугун дунёда 6 мингдан зиёд, баъзи манбаларга кўра 6 минг 909 тил мавжуд бўлиб, улардан атиги 200 га яқини давлат тили ёки расмий тил мақомига эга. Улар қаторида она тилимиз – ўзбек тилининг борлиги ҳар биримизнинг қалбимизни фахр-ифтихорга тўлдиради.

Ўзбек тилининг нуфузи бугунги кунда халқаро майдонда ҳам ортиб бормоқда. Бир қатор хориж мамлакатларидан келиб, юртимизда ўзбек тилини ўрганиб кетаётганлар ҳам кўпайиб бормоқда. Турли мамлакатлардаги ўқув юртларида ўзбек тили ўрганилиб келинмоқда.

Тил – миллатнинг маънавий бойлигидир. Тил нафақат муаммола воситаси – балки халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир. Турли халқларнинг тилларига хурмат эса ўз навбатида ўзаро тушунишни, мулоқотларга имконият яратади. Тилларни сақланиб қолиши учун эса бу тилларни қўллаб-қувватлаш зарурдир. Айнан тил туфайли инсоният у ёки бу халққа мансублигидан фахрланиб яшайди. Барча тилларни тан олиш ва хурмат қилиш тинчликнинг бирдан бир кафолатидир. Шу сабабли ҳам хар бир халқ ўз тили сақланиб қолиши учун ҳаракат қилади. ХХИ аср ўрталарига бориб, Хитой тили асосий тил бўлиб олиши мумкин. Олимларнинг фикрича, тил яшаб қолиши учун ундан камида бир миллон киши сўзлашиши керак экан. Бироқ бундай тиллар дунёда атиги 250 тадир. Ўзбек тили ҳам мана шу 250танинг ичида экани қувонарли, албатта.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, тилни севиш, уни ардоқлаш, миллатни севиш ва уни қадрлаш билан тенг ҳисобланади. Ҳар қайси халқнинг турмуш тарзи, урф-одатлари, маданияти унинг тилида ўз ифодасини топади. Тил – миллат кўзгуси, деб бежиз айтилмаган. Халқимизнинг неча асрлик бой тарихи, кўҳна ва серқирра маданияти ўзбек тили таъсирида шаклланган. Улуғ шоиримиз Алишер Навоий шу тилда бебаҳо асарлар яратиб, дунёни лол қолдирган. Бугунги кунда жаҳоннинг барча мамлакатларида давлатимиз делегациялари ташрифи, ёшларимиз ютуқлари, спортчиларимиз ғалабалари шарафига ўзбек тилида мадҳиямиз куйланаётир.

Тошкент ислом институти “Ёшлар билан ишлаш,

маънавият ва маърифат бўлими ходими” Ш.Бадиев

334330cookie-checkТил миллатнинг кўзгусидир

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: