Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим силжишлардан бири бўлиб, она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга, уни илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар яратди.
Қолаверса Давлат тили ҳақидаги қонуннинг такомиллаштирилиши она тилимизнинг тараққиёти, ривожланиши ҳамда ўзига хос бой бисотини намойиш этишга кенг имконият яратяпти. Бу борадаги қонунчиликнинг мустаҳкамланиши давлат тилимизда тўлақонли амал қилинишини таъминлаш билан бирга, уни чуқур ўрганиш ва ҳаётнинг барча жабҳаларида татбиқ этиш заруратини кун тартибига қўймоқда.
“21 октябр – Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун” муносабати билан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Тиллар” кафераси ҳамда “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат” бўлими ташаббуси билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида “Она тили – миллат руҳи” мавзусида профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ўртасида диктант танлови бўлиб ўтди.
Танловни шаффоф тарзда ўтказиш мақсадида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети професор-ўқитувчилари таклиф қилинди.
Танлов натижаларига кўра ғолиб бўлган ўқитувчиларга институт томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилади.
ТИИ Тиллар кафедраси кабинет мудири Анваров Элёрбек