خلافة عبد الملك بن مروان
35-савол: Шоир Жарир халифа Абдулмалик ибн Марвонни мадҳ қилиб шундай дейди:
Аллоҳ сенга ҳидоят ва хилофат тожин кийдирди,
Худо ҳаққи, буни тақдир табдил этмасин.
Жарир буни ҳам ояти-каримадан олган бўлса, у қайси?
35-жавоб: У қуйидаги оятдир:
لَا تَبْدِيلَ لِكَلِمَاتِ اللَّهِ
«Аллоҳнинг сўзларини ўзгартириш йўқ…» (Юнус сураси, 64-оят).
Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг
“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади.