islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти ўқитувчилари ICESCO ташкилотининг халқаро дастурида иштирок этмоқда

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ICESCO) томонидан она тили араб тили бўлмаганлар учун араб тилини ўргатиш бўйича онлайн семинар дастури ташкил этилди.


ICESCO ташкилотининг “Мишкот” масофавий ўқитиш йиллик дастурига кўра, ZOOM платформаси орқали ташкил этилган семинарда Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессор-ўқитувчилари, Тошкент ислом институти ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ўқитувчилари ҳам иштирок этди.

Дастурнинг очилиш дарси “Она тили араб тили бўлмаганлар учун араб тили ўқитувчиларининг малакалари” мавзусига бағишланди. Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳа Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ICESCO) ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиб, Ўзбекистонда араб тилини ўқитиш дастурларини ривожлантириш ва ўқитувчиларнинг малакасини ошириши кўзда тутилган.


Дастур 10 та курс машғулотини ўз ичига олади. Дарслардан сўнг имтиҳондан муваффақиятли ўтган ҳар бир тингловчига сертификат топширилади.

ТИИ Матбуот хизмати 

336440cookie-checkТошкент ислом институти ўқитувчилари ICESCO ташкилотининг халқаро дастурида иштирок этмоқда

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: