islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббати энг юқори бўлганлар тақдирландилар

Робиъул аввал ойи муносабати билан Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси томонидан Набий алайҳиссаломнинг ҳаётларини яхшироқ ўрганиш мақсадида @oliymahad телеграм каналида фойдаланувчилар ўртасида “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат” номли викторина-танлов эълон қилинган эди.

Танлов ўз ниҳоясига етиб, 1 ой мобайнида жами 7 маротаба тест-саволлар ўтказилди ва ғолиблар аниқланди:

Мадина Муҳаммад Юсуф
Гулчеҳра Абдуғаппорова
Шоҳжаҳон Ҳамралиев
Ҳилола Абдуссаломова
Умидахон Мўминжон қизи

Шунингдек, Тошкент ислом институти талабалари ўртасида ҳам танлов ўтказилган бўлиб, якуний ҳисоб-китобга кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:
1-ўрин: 1-курс талабаси Aбдумавлонов Aбдуллох Ҳасан ўғли;
2-ўрин: 3-курс талабаси Нишонов Нодирбек Баходирович;
3-ўрин: 1-курс талабаси Фозилжонов Нурилло Носиржон ўғли
“Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат” номли викторина-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Ғолибларга совғаларни ТИИ ректори Уйғун домла Ғафуров ва “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Ҳурмуҳаммад домла Нурбоев топширдилар.

Барча совриндорларни ғолиблик билан муборакбод этамиз. Аллоҳ таоло илмингизни зиёда қилсин!

 

ТИИ “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси кабинет мудири Жўрабоев Икром

337220cookie-checkРосулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббати энг юқори бўлганлар тақдирландилар
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: