islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров Уфа илмий-амалий анжуманида иштирок этмоқда

Бугун, 26 апрель куни Уфа шаҳрида “Ёшлар экстремизми: замонавий вазият ва қарши туриш йўллари” номли Умумроссия илмий-амалий анжумани ўтди. Уфа илмий-амалий анжумани Россия Федерацияси Таълим ва фан Вазирлиги, Россия мусулмонлари марказлашган диний идораси, Бошқирдистон Республикаси раҳбарияти қошидаги давлат-конфессионал муносабатлари бўйича Кенгаш раҳнамолигида ташкил этилмоқда.

Ушбу нуфузли анжуманда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Диний таълим бўлими бошлиғи Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуровлар иштирок этимоқдалар.

Анжуман доирасида “МДҲ мамлакатлари мусулмонлари диний идоралари: диний бирдамлик халқаро экстремизмга қарши курашиш йўлидаги омилдир” номли халқаро форум бўлиб ўтади. М.Акмулла номидаги Бошқирдистон давлат педагогик университети, Россия мусулмонлари Марказий диний идораси қошидаги Россия ислом университети мазкур халқаро форумнинг ташкилотчилари саналади.

Форумда МДҲ мамлакатлари ҳудудида экстремизмга қарши курашиш йўллари ва шаклларини кўриб чиқиш ҳамда биргаликда қўшма таклифлар ишлаб чиқиш ва ушбу масала бўйича тавсиялар бериш; МДҲ мамлакатлари ҳудудидаги диний таълим муассасалари ва ташкилотлари ҳамкорлиги ва ўзаро ҳамжиҳатлигини ривожлантириш бўйича ечимларни шакллантириш каби масалалар муҳокама этилади.

Анжуман иши давом этмоқда.

 

33830cookie-checkТошкент ислом институти ректори У.Ғафуров Уфа илмий-амалий анжуманида иштирок этмоқда

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: