islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

НИКОҲ  БИЛАН  ОИЛАЛАР МУСТАҲКАМ  БЎЛАДИ

Никоҳнинг фазилати ва фойдалари кўп. Улардан бири фарзанд кўришдир. Зеро, никоҳдан мақсад насл қолдиришдир. Наслни давом эттиришда Аллоҳга муҳаббат ва бу йўлда ҳаракат этиш каби фойдалар мавжуд.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳа васаллам айтадилар:

Тўрт нарса пайғамбарлар суннатларидандир:

Биринчи: Мисвок

Иккинчи: Ҳаё

Учинчи: Ҳушбўйлик

Тўринчи: Никоҳланиш

Никоҳнинг фойдалари қуйидагилардир:

Эр киши уй юмушларида аёлига ёрдам беради,  хотин таом пишириш, супуриб-сидириш, ўрин-кўрпаларни солиб-йиғиш, идиш-товоқларни ювиб тозалаш ва бошқа шу каби яшаш учун зарур шароитларни ўз зиммасига олади. Инсон бир ўзи бунча кўп ишларни уддалай олмайди. Агар бу юмушларда унга кўмакчи бўлса, оила фаровон  бўлади. Солиҳа аёл эрини ҳаётида ва динида  ёрдамчидир.

Оила раҳбари  ғамхўрлик қилиш, уларга бош бўлиш ва уларнинг риоясида бўлиш амалларининг фазилати улуғдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: «Аллоҳ йўлида бир динор эҳсон этдинг, қўл остингдагиларга бир динор сарф этдинг, мискинга бир динор садақа қилдинг, аҳли аёлингга бир динор харж қилдинг. Шуларнинг ичида энг афзали ўз аҳли аёлингга қилинган нафақадир».

Аллоҳ таоло Қуръони каримда хабар бериб айтади: «Никоҳ (учун лозим маблағ) топа олмайдиган кишилар то Аллоҳ уларни ўз фазли билан бойитгунча ўзларини (ҳаромдан, зинокорликдан) пок тутсинлар!» (Нур сураси, 33-оят).

 Зеро эркак қўл остидагилардан масъулдир.

Ана шулар никоҳнинг фойдаларидир.

Яхши фаровон яшаш  учун аёлда эътиборга олинадиган томонлар:

Аёлнинг диндор бўлиши. У асл сабаблардан бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу хусусда бундай деб марҳамат қилдилар: «Дини бор аёлга уйланинг» деб айтдилар.Чунки бу сифат оилани мустаҳкам этади.

Маҳрнинг енгил бўлиши ҳам оилани мустаҳкам бўлишига сабаб бўлади.

Шайх Саид ибн Мусаййаб ўз қизларини икки дирҳам маҳрга турмушга берганлари маълум. Умар розияллоҳу анҳу айтдилар: «Аёллар маҳрида жуда баланд бўлманглар». Шу каби хотинлар томонидан ҳам маҳрни кўп талаб қилиш макруҳ кўрилган. Эркак томонидан хотиннинг мол-дунёсини суриштириш ҳам макруҳдир.

Имом Саврий айтадилар: «Агар уйланаётган эркак: «Хотиннинг қанча мол-дунёси бор экан?» деб сўраса, билингки, у ўғри» деб айтдилар.

Насабли бўлиш, яъни динли ва солиҳ оиладан бўлиши.

Имкон қадар қариндош бўлмаслиги. Шу каби эр ҳам хотин ҳақида шуларга қарайди. Хотиннинг валийси эркакнинг дини, ахлоқи ва аҳволларига қарайди,

Бир киши Имом Ҳасан Басрийдан сўради: «Қизимни кимга эрга берайин?» Имом жавоб бердилар: «Аллоҳдан қўрққанга бер. Агар у қизингни севса, ҳурмат қилади, агар ёмон кўриб қолса, унга зулм этмайди».Яратган барча оила қуриятган ёшларимизни бахтли саодатли бўлишини насиб айласин.

 

ТИИ модул талабаси, Чуст туман

“Ғойиб эронлар”  масжиди Имом хатиби К. Солиев

338910cookie-checkНИКОҲ  БИЛАН  ОИЛАЛАР МУСТАҲКАМ  БЎЛАДИ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: