islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Олий мукофот” соҳиби йўлга чиқди: ғолиб Қорақалпоғистонда қандай кутиб олинади?

Бугун 27 апрель куни “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг “Олий мукофот” соҳиби Тошкент ислом институти 3-курс талабаси Йўлдошбой қори Нуриддинов оталари ва Қуръони карим устозлари, институт ўқитувчилари Жаҳонгир қори Неъматов, Аҳмаджон қори Рашидов ҳамда курс раҳбари Абдулҳаким домла Олимов ҳамроҳлигида Президент совғаси – “Ласетти” автомашинасида Қорақалпоғистонга қараб йўлга чиқди.

Маълумотларга кўра, Йўлдош қорининг ғолиблик хабари эълон қилинган кундан буён Қорақалпоғистонда, хусусан Хўжайли тумани Кенагас қишлоғида хурсандчилик ва ғолибни кутиб олиш учун катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

25 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ўтказилган видеоселектрда нутқ сўзлаган диний идоранинг Қорақалпоғистондаги вакили Шамсиддин домланинг айтишича, ғолибни муносиб кутиб олиш бўйича вакиллик ва  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси билан биргаликда ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Йўлдошбой вояга етган камтарона уйнинг том қисми ҳам йўқ бўлиб, ҳозирда хонадон ва унга туташ барча уйларнинг том қисми Хўжайли тумани мутасадди ташкилотлари кўмагида шифирланмоқда. Уй ва кўча деворлари бир хил рангга бўялиб, кўчаларга асфальт ётқизилмоқда. Шунингдек, қорининг ташрифи сабаб у яшайдиган маҳаллага ичимлик суви тортиб келинди ва газ муаммолари ҳал этилди. Албатта, ушбу ишларнинг барчаси Муқаддас Қуръоннинг баракасидир.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 5 январь куни Тошкент вилоятида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги нутқларида “Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффаққият бўлади. Элимизга нур келади”, деб айтганидек юртимизнинг ҳар бир вилоятига, туманларига, қишлоқ-овулларига ва хонадонларига Қуръоннинг нури, баракаси келди!

34060cookie-check“Олий мукофот” соҳиби йўлга чиқди: ғолиб Қорақалпоғистонда қандай кутиб олинади?
2 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: