islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ўзбекистондаги Фатво маркази ҳақида эшитганмисиз?

Шаръатимизда фатво бериш жуда масъулиятли вазифа ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бирор масала борасида фатво бермоқчи бўлган киши шаръий ҳукмларни мустаҳкам эгаллаши билан бир қаторда фатво берувчига оид бўлган одоб ва кўрсатмаларни ҳам яхши ўзлаштириши зарур. Шу маънода барча исломий билим юртларида бўлганидек Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам бўлажак динимиз ходимлари бўлган талабаларга шариъат ҳукмлари чуқур ўргатилиб келинмоқда. Ақида, ҳадис, тафсир фанлари билан бир қаторда фиқҳ ва унга доир бўлган фатво бериш асослари ҳам мунтазам равишда талабаларга дарс сифатида ўқитилади. Талабаларнинг диний билимларини мустаҳкамлаш учун институтда турли тадбир ва мусобақалар ҳам ташкил қилинади.

Шу мақсадда бугун институтнинг учинчи курс талабалари Ўзбекистон Мусулмонлар идораси қошидаги Фатво марказига ташриф буюрдилар ва у ердаги иш жараёни билан яқиндан танишдилар.

Марказ яқинда ташкил қилинганига қарамасдан қисқа вақт ичида жуда ҳам салмоқли натижаларга эришди. Бу ерда ҳизмат кўрсатаётган юртимизнинг кўзга кўринган олимлари халқимиз томонидан бериладиган саволларга илмий асосларга таяниб, мунтазам жавоб бериб келмоқадалар. Мурожаатчилар ўз саволларига жавобларни телефон орқали олишлари, телеграм бот воситасида билишлари ёки келиб шу ердаги олимлар билан юзма-юз ўтириб билиб олишларини ташкил қилингани марказнинг иш самарадорлигини янада оширмоқда.

Институт талабалари фатво бериш жараёнини ўз кўзлари билан кўриш билан бир қаторда шу ерда фаолият олиб бораётган устозлардан ўзлари учун муҳим кўрсатма сабоқларни ҳам олдилар.

ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ўқитувчиси Жўраев Сойибжон

341060cookie-checkЎзбекистондаги Фатво маркази ҳақида эшитганмисиз?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: