islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ОНАЛАРИМИЗ

Оналаримиз – борлигимизга сабабчилари. Биринчи мураббияларимиз. Оналар ҳақида гўзал сўзлар, шеърлар, ҳикоялар, ҳикматлар бор. Муқаддас Китобимизда улар ҳузурида «уф» демаслик буюрилади. Бундан орттириб нима дея оласиз!
Ҳар бир она барака. Ҳар бир она эҳтиромга лойиқ. Ҳар бир она алоҳида олам. Онанинг гул ифори ҳеч ерда топилмайди. Бизни дунёга келтирган, вояга етказган, азоб чеккан улуғ чинорлар ҳаёт эканлар, бизни ҳамиша ўйлайдилар. Парвардигоримиз ибодатдан кейин итоат қилишга буюрган икки муборак зотдан бири оналаримиздир (Исро, 17/23).
Ота ўлса, уйнинг устуни қулаб тушади, она ўлса, уйнинг ўчоғи ўчади, дейдилар. Тўғри айтишади, шундай эмасми? Оналар бизни бирлаштирган муборак қўллардир. Уларнинг қалб бойлиги ҳамма ерни қамраб олган. Тоғдек юраклари барча фарзандларига, улардан ошиб набираларига ҳам етади.
Она деганда кўз олдимизда ниҳоясиз гўзаллик гавдаланади. Аллоҳ таоло уларга ато этган гўзалликларни олиб юрадилар. Фарзандлари улғайса ҳам, улар она, фарзандлар эса фарзанд. Оналик – Аллоҳ томонидан берилган неъмат ва иноятдир. Фарзандлари учун нима керак бўлса, кўз очиб юммасдан қиладилар. Улар тўққиз ой давомида вужудларида ташиган дилбандларини кейин бутун умр қалбларида олиб юрадилар. Она дейилганда ҳар биримизнинг хаёлимизга жуда кўп гўзал тушунчалар келади. Улардан баъзилари:

Жаннат

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг гўзал ибораларида оналар – оёғи остига жаннат қўйилган ягона хилқатдирлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг аҳамияти ва қадрини энг яхши тарзда тушунтирдилар. Бошқача айтганда, жаннатга йўл оналарнинг розилигига боғлиқ. Дарҳақиқат, улар ўз борлиги ва гуллаб-яшнаши билан дунёмизни жаннатга айлантиради

Машаққат

Фарзандлари учун ибодат севгиси билан азоб чекишади. Уни вужудларида кўтариб юрадилар, дунёга келтирадилар. Болалари борасидаги ҳеч қандай синов уларни чарчатмайди!

Ишонч

Оналар билан муомала қилиш бошқа лаззат. Айниқса, ўтган кунлар тилга олинса, соатларнинг аҳамияти йўқ. Улар айтадилар, айтадилар ва айтадилар. Дардингизни тўкиб соласиз, уларга қулоқ солади.

Чора

Дунёдаги энг яхши дори – бу она. Унинг сўзлари умид бағишлайди. Онаси бор и ҳеч қачон йўқликни ҳис қилмайди. Оналарнинг ҳикматли сўзлари ва ҳаракатлари ҳар ишда маёқ бўлади.

Дўст

Сиз ҳамма нарсани оналар билан баҳам кўришингиз мумкин. Уларнинг дўстлиги мустаҳкам. Улар асло сотмайдилар. Улар ўз фарзандларининг камчиликларини оталаридан яширадиган даражада дўст. Улар ҳеч қачон фарзандининг хафа бўлишини ва юзининг шувут бўлишини хоҳламайдилар.

Тўйдирувчи

Улар фарзандларининг ризқи учун меҳнат қиладилар. У аввал қони билан, кейин сути билан тўйдиради. Лекин улар бир умр меҳнати, нонлари билан боқадилар. Улар ўзларининг сўзлари ва иноятлари билан таъминлайдилар.

Дуо

Оналар ибодат жойидир. Она ва ота дуосини олишдан буюк хазина йўқ. Ота-онасининг дуосини олганлар бахтли, ота-онасини дуо қилувчилар саодатли.

Қурбонлик

Улар ўз фарзандлари учун қурбон қила олмайдиган ҳеч нарса йўқ. Ярим тунда ким бир мартадан ортиқ уйғонади! Улар соғлиғини қурбон қиладилар. Улар ўз мулкларини қурбон қиладилар. Улар жонларини қурбон қиладилар. Зилзила пайтида чақалоғининг устига йиқилган она ҳақида хабарга кўзим тушди. Маълум бўлишича, чақалоғи ўлмасин деб ўзини ўраб олган. Бола омон қолади ва онаси вафот этади. Бу қурбонликни оналардан бошқа ким қила олади!

Тинчлик

Она ва отанинг сояси дунёдаги энг тинч жой. Лекин, афсус, биз қариялар уйларини қурдик. Тинч хонадон – бу ота-она билан бўлган уй. Агар улар уйимиздан узоқда, ёнимизда ёки кўчамиздан узоқда бўлса, безовталик ўша эрда.

Меҳр

Оналар меҳрини сўз билан ифодалаб бўлмайди. Фақат одамлардами? Йўқ. Ҳатто ҳайвонот оламида ҳам оналик туйғуси ва раҳм-шафқати бутунлай бошқача. Ҳз. Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳудайбия умраларида Маккага кетаётганларида йўлда тўхтадилар. Аллоҳдан изн сўраб онасининг қабрини зиёрат қилдилар. Зиёрат чоғида қабрни қўли билан тузатдилар, қайғудан йиғладилар, Расулуллоҳни кўрган мусулмонлар ҳам йиғладилар. Айни пайтда “Нега йиғлаяпти“ деб сўраганларга: «Онамнинг менга бўлган раҳм-шафқатини эслаб йиғладим», деб жавоб бердилар.

Ўқитувчи

Бизнинг биринчи ўқитувчиларимиз оналаримиздир. Биз оддий ҳолатдаги интизомдан тортиб ҳар ишдаги одобгача ҳамма нарсани аввало улардан ўрганамиз.

Сабр

Оналар том маънода сабр ойнасидирлар. Фарзандларига сабр қилади. Болаларининг дардини кўтаради. Аллоҳ сақласин, баъзан уларни тупроққа топширади, яна сабр қилади…

Ишонч

Оналар дунёдаги энг ишончли сирдошдир. Сизнинг гўзалликларингиз ва камчиликларингиз ҳам сирдир. Уларни энг яхши асровчилари эса оналардир.

Табассум

Сизнинг табассумингиз дунёга арзийди. Ҳар бир боланинг вазифаси онасининг юзига табассум қўйишдир. Фарзанди бахтли бўлса, оналар табассум қиладилар.

Содиқлик

Ўғиллар унутишади, оналар эса унутмайди. Улар сабр билан кутишади. Ўғиллар эътиборсизлик қилади, оналар шунда ҳам уларни юпатади.

Оналаримиз учун яна кўп гўзалликларни ифодалашимиз мумкин.

Уларни ҳеч қандай дунёвий сабабга кўра хафа қилманг. Дунёнинг ишини ҳеч ким тугатмаган. Бир кун келиб улар қушдек учиб кетишади. Ҳар доим ибодатларда саломат юришларини сўранг.

Оналар… Бир кун келиб оналар ҳам ўлади. Гўё қаёққадир кетган ва келадигандек… Аммо улар келишмайди. Ёлғизлик бизни куйдиради. «Онанг йўқ, ҳеч киминг йўқ» дейишади.

Атрофимизда жуда кўп одамлар бор. Оиламизнинг бошқа аъзолари, қариндошларимиз, қўшниларимиз ва дўстларимиз. Лекин онанинг ўрнини босадиган ҳеч ким йўқ.

 

Тошкент Ислом Институти Модул талим шакли 1- курс талабаси

Муҳаммадолим Иномжонов

344370cookie-checkОНАЛАРИМИЗ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: