islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Исломий терминлар бўйича нашр этилган китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Тошкент ислом институти Тиллар кафедраси ўқитувчилари Эрназаров Фахриддин ва Ёрқинжон  Нурматовларнинг инглиз тилидаги “English for Freshers” номли диний терминларни ўзида жамлаган китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирни Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Умиджон Ходжаев кириш сўзи билан очиб берди. Маърузачи муаллифларни ушбу асарнинг нашри билан муборакбод этиб, китобнинг ўзига хос жиҳатларидан бири ва энг муҳими диний соҳа вакилларининг инглиз тили билан боғлиқ билимларини мустаҳкамлаш учун хизмат қиладиган диний терминларни жамлаганига урғу берди.

Китоб муаллифи Фахриддин Эрназаров  сўзга чиқиб бу асарнинг айнан диний соҳа вакиллари ва мутахасисларига мўлжаллангани,  асарнинг дарслик сифатида эмас интинсив шаклда ёзилгани, асар тўрт боб ва ҳар бир боб олти бўлимдан иборат  жами  йигирма тўртта  дарсдан иборат шаклда ёзилгани, ҳар бир мавзу  луғат, терминлар ва  машқлар билан бойитилганлигини айтиб ўтдилар.

Китоб муаллифларидан Ёрқинжон Нурматов сўзга чиқиб, ўз иш фаолиятлари давомида устоз ва мутахассисларга мўлжалланган инглиз тилини интинсив шаклда ўрганишни таъминлайдиган  қисқа  ва осон китоб шаклидаги бир асар ёзиш нияти туғилгани ва шундан сўнг бу ишга қўл урилгани ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Кундузги таълим тизими декани, Тиллар кафедраси катта ўқитувчиси Ибодуллоҳ  Аҳроров  ҳам сўзга чиқиб , кўпгина китоблар бизнинг миллий менталитетимизга мос эмаслиги тўғрисида гапирди ва ушбу нашр қилинган асар эса айнан мақсадга мувофиқ шаклда, айнан кутилган савияда чиқарилган асар бўлганини таъкидлади.

Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Ким қайси миллатнинг тилини биладиган бўлса ўша қавмнинг макридан омонда бўлади” деган ҳадисни мисол келтирди.

ТИИ Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими  услобчиси С.Шодмонов

347931cookie-checkИсломий терминлар бўйича нашр этилган китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: