Тарих, сийрат ва ҳадис китобларидан бизларга маълумки, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа бир миллат тилини ўрганиш зарурати хақида таъкидлаб, саҳобийлардан бири Зайд ибн Собитга сурёний тилини, яна бир ривоятда эса яҳудий тилини ўрганишга буюрганлар.
قال ( زيد بن ثابت) “فتعلمتها فى سبعة عشر يوما”
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу “ўн етти кун ичида у тилни ўрггандим” дейдилар.
Бугунги кунда ер юзи аҳолиси орасида кенг тарқалаётган илмий, ижтимоий ва сиёсий мавзулардаги энг тезкор маълумотларнинг 80 фоизи инглиз тилида ёйилмоқда.
Жаҳондаги турли хил миллатларнинг халқаро муомала тили даражасини ҳам забт қилган. Мени ёшлигимдан тил ўрганишга иштиёқим баланд эди, алҳамдулиллаҳ ҳозирда араб, рус, форс-тожик ва турикий тилларни бир нечасида мулоқот қилиш бахтига мушарраф бўлдим.
Ёшим 64 га етган бўлса-да, илмий изланишда давом этиб, Тошкент ислом институтига ўқишга кирдим.
Диний билимларимни мукаммаллаштириш баробарида инглиз тилини ҳам ўрганишга киришдим.
و الله من وراء القصد.
Аллоҳ таоло барча мақсадлар ортидан унга йўллагувчидир. Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга шундай марҳамат қилади:
قال الله تعالى لابراهيم الخليل عليه السلام:
” انا عليم و احب كل عليم”
яъни:” Мен билим соҳибиман ва барча билувчилар-олимларни яхши кўраман”.
Парвардигори олам, ўзининг мазкур лутфу иноятидан барчамизни баҳраманд қилсин.
ТИИ Модуль таълим тизими
талабаси Иззатуллоҳ Турғунов
OLLOH uzi madadkor bulsin! Rosulimiz S.A.V “Beshikdan qabrgacha ilm urganinglar” deb bejiz aytmaganlar. Olimlarning fikricha shu yoshlarda yangi til urganish umrni uzaytiradi, qolav ersa xotira mustahkamlanadi.biz uzbeklar taxminan shu yoshlarga yetsak meniki buldi endi deb dorulbaqoni istab qolamiz,OLLOH uzi bilguvchidir. Omad tilab qolaman.