Тошкент ислом институтининг 77 нафар 4-курс талабалари 2022-2023 ўқув йили жараён жадвалига мувофиқ педагогик амалиётга чиқдилар. Олий маъҳад талабалари 2022 йил 31 октябрдан 24 декабргача бўлган давр оралиғида юртимиздаги 3 та олий ва 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаларида мутахассислик фанларидан дарс ўтиб, амалиёт ўтамоқдалар.
Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов юртимизнинг турли ҳудудларида педагогик амалиёт ўтаётган талабалар билан учрашиш мақсадида мадрасаларга ташриф буюрди.
Дастлаб, Андижон вилоятидаги “Саййид Муҳйиддин Махдум” ўрта махсус ислом билим юртида амалиёт ўтаётган Абдулахатов Орзубек Абдуманноб ўғли, Абдуқодиров Оятулло Илҳомжон ўғли, Абдупаттаев Муҳаммадамин Абдукодир ўғли, Рахмонов Камолиддин Мамажон ўғли, Азизов Дилшод Шавкатович, Ҳабибуллаев Акмалхон Азамжон ўғли, Қурбонов Аҳлиддин Аминжон ўғли ва Сирожиддинов Ҳумоюн Қўчқорбой ўғлининг тафсир, қироат, араби тили дарсларига кириб, уларнинг дарс ўтиш борасидаги дастлабки кўникмаларига баҳо берилди.
Шунингдек З.Маҳмудов ташриф давомида билим юрти маъмурияти таклифига асосан 1- курс талабалари билан учрашиб, “Қуръон ёдлаш усуллари” мавзусида маъруза қилиб берди.
З.Маҳмудовга ўқув ишлар бўйича мудир ўринбосари Қ.Исроилов, кадрлар бўйича инспектор З.Олимов ҳамроҳлик қилди.
З.Маҳмудов Намангандаги “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида ҳам бўлиб, маъҳаднинг битирувчи курс талабалари Абдулҳамидов Абдунаби Қодир ўғли, Баннаев Абдулбори Мажидхон ўғли, Дадабаев Исломбек Баходир ўғли, Абдурахмонов Ахрор Адхамжонович, Абдреймов Нурбол Эркин ўғли, Зокиров Исроилжон Мамадалиевич ва Юсупов Хусниддин Олтинбаевичнинг фиқҳ, тафсир, араб тили, хаттотлик каби дарсларига кириб, педагогик амалиёт бўйича тавсиялар берди. Сўнг, мадрасанинг барча талабалари учун “Қуръони каримни ёдлаш фазилатлари” тўғрисида давра суҳбати уюштирди.
ТИИ Матбуот хизмати