امر بالمعروف و نهي عن المنكر
44-савол: Аллоҳ таоло айтади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا عَلَيْكُمْ أَنْفُسَكُمْ لَا يَضُرُّكُمْ مَنْ ضَلَّ إِذَا اهْتَدَيْتُمْ
«Эй, иймон келтирганлар! Ўзингизни билинг. Агар ҳидоятда бўлсангиз, адашганлари сизга зарар қилмас». (Моида сураси, 105-оят).
Мана шу оят ҳақида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг тафсири қандай?
44-жавоб: Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можалар саҳиҳ санад билан Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар, у киши шундай дедилар: «Эй инсонлар, сизлар шу оятни ўқийсизлар (деб, ўша оятни зикр қилдилар), мен Расулуллоҳ соллллоҳу алайҳи ва салламдан шуни эшитганман, у зот шундай деганлар: «Дарҳақиқат, одамлар агар, золимни кўриб, унинг қўлидан тутмасалар, у туфайли Аллоҳ омматан уларни иқоблашига оз қолади».
Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг
“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади.