islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қориямизга омад тилаб…

“Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” танловининг Республика босқичи мутлақ ғолиби, олий ўрин соҳибаси, Тошкент ислом институтининг 3-курс талабаси Нажмиддинова Робия 3 май куни Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида ўтказиладиган халқаро Қуръон мусобақасига жўнаб кетган эди.

Ушбу халқаро Қуръон мусобақаси Малайзия Қироли Муҳаммад (V) Фарис Петра ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унда бутун дунёдан келган қори ва қориялар баҳсларга киришади.

Мусобақа учун 7 май куни қуръа ташланди. Унга кўра Робия Нажмиддинова мужаввид йўналиши бўйича 10 май пайшанба куни иштирок этиши маълум бўлди.

Аллоҳ таоло барча иштирокчилар қатори талаба қизимизга ҳам улкан  муваффақият насиб этишини сўраб дуо қиласиз деган умиддамиз.

 

ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи,

З.Суярова

35160cookie-checkҚориямизга омад тилаб…

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: