Шайх Алижон қори ҳикоя қиладилар:
““Файзур Роҳман” масжидини кўпларингиз билсангиз керак. Кунлардан бир куни у масжидга мен одатдагидек ҳуфтон намозини жамоат билан ўқиш учун кирдим. Намозни фарзини ўқиб бўлар эканмиз масжид имоми шайх Абдулҳалим турдилар ва бизга ўгирилган ҳолда жамоатдан, намоздан сўнг бироз қолишларини илтимос қилдилар. Бугун бир улуғ кун эканлигини, бу кунда бир кишининг қори тўйини ўтказишимизни, кимки шу тўйни охиригача ўтирса, албатта, бу масжиддан хурсанд бўлиб кетишини айтдилар. Албатта, ўтирганлар қатори мен ҳам ўтирдим. Улар айтишдики бу қорининг исмлари Муҳаммад ёшлари 64 да экан. Ва 60 ёшлик даврларида Қуръон ёдлашни бошлаган эканлар.
Имом ўз ўриндиқларини у кишига бўшатиб бердилар. У киши ўша ерга ўтириб жамоатга қарадилар. У кишининг кийимлари жуда ҳам гўзал эди, ҳатто костюм шим ва галстуклари ҳам бор эди. Имомимиз у киши ҳақида бироз таништирув ўтказдилар. “Ҳаммамизга ибрат бўлсин шу киши 64 ёшда Қуръоннинг 30 жузини ҳатм қилдилар. Ҳаммангизга қизиқ суҳбат деганим шу инсоннинг ҳаётидаги улуғ бир воқеа ҳақида, яъни шу киши қори бўлганлари ҳақида. Бу кишига Аллоҳ таолонинг раҳматлари бўлсин”, деб сўзни у кишига бердилар. У кишининг шаклларини кўрсангиз кўзларингиз қувонади, шакллари жуда ҳам келишган эди. Мен бу кишини масжидда кўп кўрган эдим, аммо, ҳеч аҳамият бермаган эдим. Уларнинг юришларида бироз ҳалаллик бор эди. Яъни бироз оқсоқланиб юрар эдилар. Бизда бундай юришни маймоқланиш дейилади. У ерда жуда ҳам қизиқ суҳбатлар бўлди. Мен сизга илинганим 60 ёшда бўлса ҳам у киши сабр билан 4 йилда Қуръонни ҳатм қилганлари. У кишига саволлар билан мурожат қилинди. “Сизни бу ёшга кириб Қуръон ёдлашингизга нима сабаб бўлди?” деб сўрадилар. “Икки нарса. 60 ёшга кирганимда мен пенсия олишни бошладим. Ёшлигимда давлатнинг яхши лавозимларда ишладим, аммо Қуръон ёдлашга вақтим бўлмади. 60 ёшга чиққанимда мен ўз гуноҳларимни эсладим, бу гуноҳларни мен ва Аллоҳ билади. Шундан сўнг Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини эсладим: “Қалбида Қуръон бўлган зотни Аллоҳ таоло дўзахда азобламайди”. Гуноҳларимнинг азобидан қўрқиб Қуръонни қалбимга жойлашни бошладим. Ва ушбу ҳадисни ўзимга дастур қилиб олдим. Кейин ўйладим, ота-онам ўтиб кетишди, уларнинг замонида мен фақат ишладим, ўқий олмадим. Энди ота-онамга бир қувонч бўлсин, эртага уларга мен сабабли тож кийдирилсин деб Қуръон ёдлашни бошладим. Улар Аллоҳга кўчишган мен уларнинг олдиларига Қуръон ёдлаб борайки улар қувонишсин, Аллоҳ таоло уларга мен сабабли тож кийдирсин. Улар мендан рози бўлсин, жаннатда мақомлар бериладиган куни уларнинг юзлари ёруғ бўлсин деб шу ишни бошладим.”
Аллоҳу Акбар. Ҳар биримизга шундай фарзандларни Аллоҳ таоло насиб айласин. У киши бизга Қуръон ёдлашда аввало сабр кераклигини қайта қайта уқтирдилар. Шу Қуръонни ёдлаш даврида ҳар ҳил қийинчиликлар, шайтон васвасалари бўлишини айтдилар. Шуларнинг ҳаммасига сабр қила олган инсон албатта жаннатга киради дедилар. Барча барча устозларини дуо қилиб, ўша кунги суҳбатни тугатдилар.
ТИИ талабаси Саидакбархожаева
Ҳалима Йўлдошхўжа қизи тайёрлади
Алижон кориака сухбатларида эшитгандик
Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху. Жуда хавас килдим у кишига. Мен хам курьон хатим килиш юлидаман. ИнШаАллох Мухаммад кори амакимизнинг юли берсин. Амин.
Машшоллох бизагаям насиб кисин оллохни китобини едлаш ниятлари гузал буган оллох бизаниям тож кийдирадинан фарзандлар каторига кушсин
Mashaalloh Alloh bizga ham tez kunda qur’onni qalbimizga joylashimizni nasib qilsin.