islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Нима учун Қуръон ўқиймиз?

Аллоҳ таоло мўмин бандаларига: “Энди Қуръондан муяссар бўлган миқдорда ўқийверинглар!” деб буюрган. Қолаверса:

1. Биз Аллоҳнинг амрига бўйсуниш учун Қуръон ўқиймиз.

2. Суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тавсияларига амал қилиш учун Қуръон ўқиймиз.

3. Тўғри йўлдан адашиб кетмаслик учун Қуръон ўқиймиз.

4. Аллоҳга севимли банда бўлиш учун Қуръон ўқиймиз.

5. Фаришталар мартабасига етиш учун Қуръон ўқиймиз.

6. Қалбимиз покланиши учун Каломуллоҳни тиловат қиламиз.

Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

– Темир занглаганидек қалбни ҳам занг босади, – дедилар. Шунда саҳобалар сўрашди:

– Ё Расулуллоҳ! Қалбнинг зангини қандай қилиб кетказиш мумкин?

– Ўлимни кўп эслаш, Қуръон ўқиш билан

7. Ғам-андуҳлардан халос бўлиш учун Қуръон ўқиймиз.

8. Қалбимиз хотиржам, юртимиз тинч бўлиши учун Қуръон ўқиймиз.

9. Қуръон бизга дунёда нур бўлади, охиратда сурур бағишлайди.

10. Ғофил бўлиб қолмаслик учун Қуръон ўқиймиз.

11. Тоғдек улкан савобларга эришиш учун Қуръон ўқиймиз.

Каломуллоҳнинг ҳар битта ҳарфини ўқиганимиз учун ўнта савоб оламиз. Агар Мушафи шарифни бошидан-оҳиригача бир марта ўқиб чиқсак, номаи аъмолимизга 3 миллииондан ортиқ савоб ёзилади.

12. Мўминларнинг энг яхшиси бўлиш учун Қуръон ўқиймиз.

13. Қўлида мол-дунё бор одам бойлиги билан севинади. Мансабдор киши обрў- эътибори билан қувонади. Қуръон ўқиган инсон эса Аллоҳнинг каломига ошно бўлгани учун боши осмонга етади. Фақат дунёда эмас, охиратда ҳам бахтли бўлади.

14. Бизга яхшилик эшиклари очилиши учун Қуръон ўқиймиз. Қуръон ўқинг, йўлингиз равон, толеингиз баланд бўлади. Қуръон ўқинг, кўнглингиз хотиржам бўлади, дилингиз ёришади.

15. Хонадонимиз нурга тўлиши учун Қуръон ўқиймиз.

16. Кексаликда ночор аҳволда қолмаслик учун Қуръон ўқиймиз.

17. Дажжол фитнасидан сақланиш учун Қуръон ўқиймиз.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Ким “Каҳф” сураси аввалидан ўн оят ёдласа, дажжол фитнасидан сақланади”.

18. Меҳрибон ота-онамиз Аллоҳнинг марҳаматига эришишлари учун Қуръон ўқиймиз.

19. Қабр азобидан халос бўлиш учун Қуръон ўқиймиз.

Ҳадиси шарифда: “Таборак” сураси бандани қабр азобидан сақлайди”, деб марҳамат қилинган.

20. Қиёматда шафоатга эришиш учун Қуръон ўқиймиз.

21. Жаннатдаги мартабамиз баланд бўлиши учун Каломуллоҳни тиловат қиламиз.

22. Биз мўмин-мусулмонлар ҳар бир эзгу ишни Аллоҳ розилиги учун қиламиз. Қуръон ўқишдан асосий мақсадимиз ҳам шу – Аллоҳ розилигига эришиш.

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти
303-гуруҳ талабаси Саидакбархожаева
Ҳалима Йўлдошхўжа қизи

352630cookie-checkНима учун Қуръон ўқиймиз?
2 та фикр мавжуд
  1. Абдужалол

    Жуда аниқ ва маъноси кенг макола экан.Муаллифга ташаккур.Мақолада келтирилган Ҳадисларни қайси ровийлар томонидан айтилганлигини ёзгаларида.Купчилликга фойдали ва яна ҳам гузал буларди.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: