islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳозирги глобаллашув даврда Ислом омили

Тошкент ислом институтида «Декабрь – Ислом ва ҳозирги замон» фан ойлиги муносабати билан Ижтимоий фанлар кафедраси томонидан «Ҳозирги глобаллашув даврда Ислом омили» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида сиёсатшунос ва тарихчи, халқаро муносабатлар бўйича эксперт Шерзод Зиёев маъруза билан иштирок этди.

Тадбирда Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон Бухарбаев, Ижтимоий фанлар кафедраси мудири Обид Тангиров, кафедра ўқитувчилари Муҳаммаджон Абдуҳамидов, Алижон Равшанов, Тўлқин Азимов ҳамда Модуль ва кундузги таълим тизими талабалари қатнашдилар.

Ш.Зиёев маърузада “Ислом” ва “глобаллашув” тушунчаларига назар, Жамиятларнинг модернизациялашувига танқидий ва қиёсий ёндашув, Мусулмон давлатларининг замонавий халқаро муносабатларда иштироки масаласи, Янгиланаётган Ўзбекистон ва мусулмон мамлакатлар билан кенг қамровли алоқалар истиқболлари йўналишларда талабаларга маълумот берди.

Шунингдек, Ислом ва глобаллашув, минтақавий интеграцион жараёнлар, халқаро муносабатлар, геосиёсат, Ислом омили, модернизация, пост-модерн жамиятлар, Ислом уммати, Янги Ўзбекистон, 3-Ренессанс, Барқарор ривожланиш, инклюзив сиёсат каби тушунчаларга таъриф берилди.

Ижтимоий фанлар кафедраси
катта ўқитувчиси Тўлқин Азимов

355360cookie-checkҲозирги глобаллашув даврда Ислом омили

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: