islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Муҳим нукта

Бу нарса эътибор назари билан боқишимиз керак бўлган муҳим жиҳатдир. Буни билмаслик ёки тарк этиш ёхуд хато тушуниш дин асосларини англашда ва унга амал қилишда катта хатоларни келтириб чиқаради. Кўпчилик одамлар қалбларига ўрнашган, муҳим деб билган иш билан машғул бўлганидан вақт вожибини бажармайдилар. Шу боис улар шаръий жиҳатдан муҳим ва қийматли амаллардан қуруқ қоладилар. Айрим ўзини диндор дейдиганлар тарафидан ҳам эътиборсизликлар содир бўлиб туради. Баъзиларига ўзим гувоҳ бўлганман. Бир олим инсон бор эди. Дин илмларини ўқир ва ўқитарди. Шу амалга қаттиқ эътибор қаратганидан оила ишларида сусткашликка йўл қўярди. Бир киши бўлган. Унинг даъват йўлида қилган ишлари кўп бўларди. Ҳатто, хотини касал ётса ҳам ёки фарзанди оч қолса ҳам даъватга чиқиб кетарди.

Шайх Масиҳуллоҳ раҳимаҳуллоҳ айтардилар: “Дин – қалб рағбатлари ва нафс хоҳишларини бажармоқ эмас, балки эргашмоқ демакдир. Шунинг учун қалбингизда нимагадир шавқ бўлса ёки нафсингиз қайсидир нарсани қилишни истаса, ҳатто ўша истаклар китоб ўқиш, ёзиш, дарс бериш, даъват қилиш каби дин ишлари бўлса ҳам унга бирданига киришманг. Балки, қаранг. Ҳозир динингиз сиздан қайси амални талаб қилмоқда, ўшанга интилинг.

Хулоса шуки, агар сиз вақтингизни тартиблаб, режа тузиб қўйган бўлсангиз, режада қилишингиз керак бўлган амал вақтида кутилмаганда шаръий узр бўлишга яроқли бошқа бир муҳимроқ иш чиқиб қолса, ўйланмай шуни қилинг. Сиқилманг, ноумид ҳам бўлманг. Чунки сиз вақтингизни зое қилган бўлмайсиз. Ҳатто, бу пайтда сизга икки баробар ажр берилиши мумкин. Бунинг икки сабаби бор:

– Баъзан вақт тақозосига қараб, сиз устун қўйган амал режангиздагисидан афзал ва ажри кўпроқ бўлади.

– Баъзида кишига ўзи одатланган амали ўрнига бошқасини қилиб, тартибини бузиши оғир ботади. Маълумки, мўмин кишига келган бирор ғам ёки ташвиш унинг камчиликларига каффорат ҳамда даражасини кўтарилишига сабаб бўлади.

Аммо сақланиш лозим бўлган иш шуки, тартибингиздаги амални дангасалик, бефарқлик ёки зерикиш туфайли тарк этишингиздир. Бундай инсонлар мақсадларига етолмайдилар. Муваффақият қозониш учун дангасалик ва ҳар хил хоҳиш-истаклардан воз кечиш керак.

Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг

асар ва мақолалари асосида

“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари”

кафедраси катта ўқитувчиси А.Ғиёсов

355940cookie-checkМуҳим нукта

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: