islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Экологиянинг исломдаги ўрни  

Дунё илмий жамоатчилиги олдида турган долзарб масалалардан бири – бу экологик хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ тадқиқотларни янада кенг кўламда олиб боришдан иборат.

Хўш, бу борада Ислом динимиз нима дейди? Оят ва ҳадисларда табиятни асраш, муҳофаза қилиш ҳақида манба келганми?

Албатта Ислом дини Аллоҳ таоло инсониятга туширган мукаммал диндир. Муқаддас китобимиз Қуръони каримнинг кўп жойида табиатни асраш ҳақида тўхталинган бўлиб 750 га яқин оятлари табиат ҳодисалари ҳақида мулоҳаза юритишга ва Аллоҳ таолонинг махлуқотлари ўртасидаги муносабатларни ўрганишга ундайди.

Қуръони каримда бир қанча ҳайвон ёки ҳашарот номи билан аталган суралар мавжуд: Ал-Бақара (Сигир), Ан-Наҳл (Асаларилар), Ал-Анъом (Қорамоллар), Ан-Намл (Чумолилар), “Ал-Анкабут” (Ўргимчак) ва “Ал-Фил” (Фил).

Аллоҳ таоло айтади:

Биз сув-ёмғирни қуйдирдик. 26. Сўнгра Ерни ёрдик. 27. Сўнг Биз унда дон-дунни ундириб-ўстириб қўйдик-ку! 28. Узум ва кўкларни, 29. Зайтун ва ҳурмоларни, 30. Қуюқ дарахтзор боғларни, 31. Мева-чева-ю, ўт-ўланларни 32. Сизлар учун ва чорва ҳайвонларингиз учун манфаат бўлсин («Абаса» сураси, 25-32).

Табиатни аслича, атроф-муҳитни мусаффо сақлаш бугун пайдо бўлган муаммо эмас. Шу билан бирга, ушбу масалалар фақатгина бир ҳудуд ёки минтақага ҳам дахлдор эмас. Улар барчага тегишли.

Инсоннинг сувга, тупроққа, ҳавога, ўрмонларга, жониворларга, қушларга меҳр билан муносабатда бўлиши, уларни муҳофаза қилиш борасидаги ҳар қандай саъй-ҳаракатлари, хайр-эҳсони унинг эътиқоди даражасини кўрсатади. “Иймон 70 дан ортиқ шохлардан иборат бўлиб, уларнинг энг юқориси “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиши, “энг пасти эса йўлдан озор берувчи ва машаққатли нарсаларни олиб ташлашдир”, дедилар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Шунинг учун ҳар бир мусулмон атрофга ибрат назари билан қарамоғи ва табиатга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлмоғи лозим.

Ҳулоса қилиб айтадиган бўлсак, Аллоҳ бизларга неъмат қилиб берган она табиатни асраб авайлаш, уни муҳофаза қилиш ва ифлосланишига йўл қўймаслик ҳар бир кишининг инсонийлик бурчидир.

 

Тошкет ислом институти талабаси 

Салиева Бийби-Айша

356040cookie-checkЭкологиянинг исломдаги ўрни  

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: