islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Грант лойиҳалари қандай тайёрланади?

Қишки таътил давомида Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилар ва ходимлар учун “Таълим сифатини ошириш, самарали ўқув методларини ўзлаштириш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш тартиби ва талаблари” мавзусида 2022 йилнинг 26 декабридан 2023 йилнинг 6 январига қадар ўқув семинари ташкил этилди.

Ўқув-семинарига Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Давлат ва ҳуқуқ институти катта илмий ходими юридик фанлари номзоди, доцент Х.Юнусов таклиф этилди.

 

Маърузачи маҳаллий ва хорижий грантлар аҳамиятига тўхталиб, грантларда иштирок этишдан кўзланган мақсад фақатгина моддий манфаат эмас, балки жамиятнинг моддий ва маънавий тараққий этишига, шунингдек илмий салоҳиятни ошириш ҳамда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун хизмат қилишини таъкидлади.

Грантларни жалб этишда унинг техник жиҳатларига алоҳида эътибор қаратиш керак. Унга кўра, бу энг мураккаб жараён бўлиб, бугунги кунда барчаси онлайн тарзда амалга оширилади. Мустақил, жамоавий ёки ОТМ номидан амалга ошириладиган барча лойиҳалар платформага жойлаштирилади. Лойиҳалар грант эълон қилган ташкилот томонидан кўриб чиқилади ва белгиланган меъзон талаблари асосида энг юқори балл тўплаган лойиҳа муаллифлари учун пул ажратилади.

Бунинг учун лойиҳанинг мустақил иштирокчилари ёки ОТМнинг идентификация рақами бўлиши ва рўйхатдан ўтишда зарур бўлган меъёрий ҳужжатлари талаб қилинишини айтиб ўтди.

Х.Юнусов семинар иштирокчиларига рўйхатдан ўтиш тартибини салайдлар орқали тушунтириб берди.

Ўқув-семинар давомида исломшунослик йўналишида ҳар йил катта ҳажмдаги грант лойиҳаларини эълон қилувчи ташкилотлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Мазкур лойиҳаларнинг бошқа грантлардан афзаллик жиҳатлари айтиб ўтилди.

Шунингдек, грант лойиҳалари қайси соҳага қаратилишидан қатъий назар унда янги ғоялар яратилиши, ўша соҳанинг ривожланишига хизмат қилиши, унда келажак авлод учун янгидан-янги маълумотлар кашф этилиши билан ҳам аҳамиятли эканлиги таъкидланди.

ТИИ Илмий тадқиқот фаолиятини

ташкил этиш бўлими бошлиғи М.Эркаев

356170cookie-checkГрант лойиҳалари қандай тайёрланади?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: