islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Институтимиз қорилари саҳарлик ва ифторлик вақтлари телекўрсатувда тиловат қилишади

Хабарингиз бор, Қуръони карим нозил бўлган ой – Рамазони шариф юртимизда 17 май кунидан бошланади. Ушбу ой муносабати билан «Маданият ва Маърифат» телеканали Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда «Қуръони карим маърифати» номли янги кўрсатувни Рамазонда, саҳарлик ва ифторлик вақтларида эфирга узатишни режалаштирган. Ҳозирда кўрсатувни тасвирга олиш жараёнлари жадал давом этмоқда.

Ушбу хайрли ишда Тошкент ислом институти қори талабалари ҳам иштирок этадилар. Айни пайтда 3-курс талабалари Нуриддинов Йўлдош қори ва Саидалиев Муҳаммад Хожимирзо қори «Қуръони карим маърифати» кўрсатувига жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу талабалар «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018» республика босқичи ғолиблари ҳисобланади.

35920cookie-checkИнститутимиз қорилари саҳарлик ва ифторлик вақтлари телекўрсатувда тиловат қилишади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: