islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Араб тилини билмаган талаба шаръий илмлар мутахассиси бўла олмайди

Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов Тиллар кафедраси фаолияти билан танишди.

Талабаларнинг ўзбек ва хорижий тилларни мукаммал ўрганишларини таъминлаш мақсадида Тиллар кафедраси 2001 йилда ташкил этилди.

Кафедра Араб тили, Араб тили – Муҳовара, Балоғат, Рус тили, Инглиз тили, Форс тили, Палеография, кодикология ва эпиграфика каби фанларни ўз таркибига олади.

Кафедранинг асосий мақсади ўзбек тилида иш юритишни мукаммал биладиган, хорижий тилларда илмий-ижтимоий мавзуларда суҳбатлаша оладиган, муқаддас манбалардаги ибора ва матнларни ўқиб таржима қилиш, шарҳлаш салоҳиятига эга мутахассисларни тайёрлашдан иборат.

Учрашувда Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон домла Бухарбаев, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод домла Примов, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Умиджон домла Ходжаев, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Шоғиёс домла Шожалилов, кафедра мудири Улуғбек домла Ҳасанов ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этдилар.

Кафедранинг 2 нафар ўқитувчиси, Ғайбуллаев Саидаҳмад Саидаҳматхонович Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва Насиров Дилшод Хуснитдинович Германиянинг Лудвик-Максимиллян университетида “Филология” фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD) илмий даражаларига эга бўлиб, Д.Насиров айни пайтда шу ерда докторлик (DSc) даражасини олиш учун инглиз тилидаги илмий ишини давом эттирмоқда.

4 нафар ўқитувчи Аҳмедов Самариддин Абилғозиевич, Боқиев Комилхон Умархонович, Ахроров Ивадулла Зиятович ва Ҳасанов Улуғбек Абдусалом ўғли Ўзбекистон халқаро ислом академиясида таянч докторантура (PhD)нинг турли босқичларида таҳсил олмоқдалар ва 5 нафар ўқитувчи Юлдашев Иззатуллоҳ Маҳкамович, Асроров Козимхон Олимхон ўғли, Абдуллаев Алишер Абдупаттоевич, Бухарбаев Ёқуб Мамасалиевич ва Мансуров Собир Хамроевич мустақил изланувчи сифатида илмий тадқиқот олиб бормоқдалар.

Ректор М.Муҳаммадсидиқов кафедра ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ошириш бўйича зарур тавсияларни бердилар. Профессор-ўқитувчилар билан таълим сифатини яхшилиш, кафедрани ихтисосликка йўналтириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Кафедра устозлари томонидан 2022 йил давомида Араб тили фанидан Абдурроҳмон Жомийнинг “Шарҳи Мулла”, Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг “Ҳуқуқул маръат”, Мантиқ фанидан Аҳмад ибн Абдул Мунъим Даманҳурийнинг “Ийзоҳул мубҳам ли маанис суллам” ҳамда Балоғат фанидан Жалолиддин Муҳаммад ибн Абдуарҳмон Қозвинийнинг “Ат-Талхис фи ал-улумил Балоғат” ва Муҳаммад Диябнинг “Дурусул балағот” каби китоблари 200га яқин талабалар иштирокида дарс ва тўгарак машғулотларида ўқиб тугатилди, хатми кутуб якунида ижозалар берилди.

ТИИ Матбуот хизмати

359400cookie-checkАраб тилини билмаган талаба шаръий илмлар мутахассиси бўла олмайди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: