islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қорилар тайёрлайдиган кафедра

Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов Таҳфизул Қуръон кафедраси фаолияти билан танишди.

Таҳфизул Қуръон кафедраси талабаларнинг Қуръони каримни ёд олишини кучайтириш ҳамда Қуръони карим илмларини пухта ўзлаштириши мақсадида 2007 йилда ташкил этилган.

Таҳфизул Қуръон кафедраси Қуръони каримни тўлиқ ёдлатишга ихтисослашган кафедра ҳисобланади. Талабалар Қуръони каримни тўлиқ ёд олиш билан бирга тажвид илмига оид “Туҳфатул атфол”, “Муқаддиматул Жазарий” каби китоблардан ва мутавотир қироатлардан “ижоза” олиш имконига эгалар.

Кафедра Қуръон қироати ва илмлари, Тафсир ва Хатоба каби фанларини ўз таркибига олган. Шунингдек, кафедра ўқитувчилари Қуръони карим ва тажвид фани бўйича ижтимоий тармоқлар орқали силсилавий онлайн дарслар ўтадилар.

Кафедра талабалари республика ва халқаро миқёсдаги қорилар мусобақаларида қатнашмоқдалар. Шунингдек, ҳар йилги Рамазон таровеҳларида кафедранинг қори ўқитувчи ва талабалари Қуръон хатмларига ўтадилар.

Учрашувда Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон домла Бухарбаев, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод домла Примов, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Умиджон домла Ходжаев, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Шоғиёс домла Шожалилов, кафедра мудири Жаҳонгир қори Неъматов ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этдилар.

Ректор М.Муҳаммадсидиқов кафедра ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ошириш бўйича зарур тавсияларни бердилар. Профессор-ўқитувчилар билан таълим сифатини яхшилиш, талабаларнинг одоб-ахлоқи каби масалалар муҳокама қилинди.

Кафедра ўқитувчиси Абдуллаев Абдурасул Абдулпаттаевич Фалсафа фанлари бўйича докторлик (PhD) илмий ишини Ўзбекистон миллий университетида ҳимоя қилиб, ҳозирда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Диншунослик йўналиши бўйича докторантура (DSc)да таҳсил олмоқда.

Аҳматқулов Элёржон Одилбек ўғли “Қуръоншунослик, Ҳадисшунослик” йўналиши бўйича таянч докторантура (PhD)да ўқиётган бўлса, Убайдуллаев Ислом Мусаевич ва Сувонов Фазлиддин Содиқович мустақил изланувчилар сифатида илмий тадқиқот олиб бормоқдалар.

Кафедранинг қолган ўқитувчилари Нематов Жаҳонгир Тўлқинович, Рўзиев Жаҳонгир Ўктамович, Рашидов Аҳмад Ҳамидович, Қурбонов Содиқжон Солиевич, Азимбоев Валиҳон Зоҳиджонович, Юсупов Адҳам Аҳадович, Маҳмудов Зафар Зоирович ва Собиров Ахатхон Музаффарович Ўзбекистон халқаро ислом академиясида танлаган мавзуларини Илмий Кенгаш муҳокамаларидан ўтказганлар.

Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Умиджон домла Ходжаев кафедранинг умумий фаолиятига юқори баҳо бериб, юртимиз қориларининг халқаро Қуръон мусобаларидаги иштирокини сифат даражасига олиб чиқиш, юқори натижалар қайд этишларига замин ҳозирлаш борасида таклифларини берди.

Кафедра устозларининг саъйи ҳаракатлари натижасида 2022 йил давомида 38 нафар талаба Қуръони каримни тўлиқ ёдлаб, ҳифз қилган бўлса, 10 нафар қори талаба бир кунда Қуръони каримни ёддан ўқиб хатм қилди.

Кафедра мудири Жаҳонгир қори Неъматов томонидан 4 нафар қорига Имом Ҳафснинг Осим ибн Абун Нажуддан қилган ривояти Шотибия йўли ҳамда Имом Шўъбанинг Осим ибн Абун Нажуддан қилган ривояти Шотибия йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан Қуръон қироати бўйича ижоза берди.

ТИИ Матбуот хизмати

359770cookie-checkҚорилар тайёрлайдиган кафедра
1 та фикр мавжуд
  1. Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh.
    Hurmatli va aziz g’oyibona ustozlarimning barchalaridan Allohning o’zi rozi bo’lsin!
    Ularning ilmlariga va rizqlariga barakalar bersin! Ularni eng yaxshi holatda jannatlarda ko’rsatgin!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: