2018 йил 14 май куни Ўзбекистон Халқаро Ислом академиясида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамкорлигида Ёш олим, тадқиқотчи ва талабаларнинг “Марказий Осиё ва ислом цивилизацияси” республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, ТИИ “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” бошлиғи Ў.Собиров ва 10 нафар 3-курс талабалари иштирок этди.
Анжумандан кўзланган асосий мақсад, Шарқ замини айниқса, Марказий Осиёдан етишиб чиққан буюк алломаларимиз Имом ал-Бухорий, Ал-Ҳаким ат-Термизий, Имом ад-Доримий, Абу Мансур ал-Мотурудий, Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий, Қафол аш-Шоший, Абулайс ас-Самарқандий, Абул Муъин ан-Насафий, Нажмиддин Умар ан-Насафий, Маҳмуд аз-Замахшарий, Баҳоуддин Нақшбанд каби дин соҳаси уломолари билан бир қаторда Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино каби аниқ фанлар олимлари ҳам ислом илмлари ривожланган Шарқ заминида фаолият кўрсатганларини, фан, маданият ва тараққиётга улкан ҳисса қўшганларини ёшларга етказиш улар қолдирган бой маънавий меросни асраб авайлаш ва келгуси авлодга етказишдан иборат.
Мазкур конференцияда Анжуманда Ў.Собиров, ўзининг “Марказий Осиё мутафаккирларининг илмий-маънавий ва диний-маърифий меросининг ёш авлод тарбиясидаги ўрни” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этиб, якунда “Ислом маданиятининг мамлакатимиз ижтимоий-маънавий ҳаётидаги роли ва унинг ёш авлод тарбиясидаги ўрни” шўъбаси бўйича 2-ўринни қўлга киритиб, Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси ректорининг II-даражали диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шунингдек, Ў.Собиров “Марказий Осиё ва ислом цивилизацияси” республика илмий-амалий конференциясидан кўзланган асосий мақсад юзасидан Ўзбекистон Миллий телерадиоконмпанияси “Ёшлар” телеканалига интервью берди.
Маънавият, маърифат ва иқтидорли
талабалар билан ишлаш бўлими