islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Таҳфизул Қуръон кафдерасида ўқув жараёнлари қандай кетмоқда?

Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов ҳамда проректорлар Таҳфизул Қуръон кафедраси биносига ташриф буюрдилар.

Кафедра Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Олимпия мавзеси, Мухбир кўчасида, “Аҳмаджон қори” жоме масжидига ёндош бинода жойлашган.

Таҳфизул Қуръон кафедраси талабаларнинг Қуръони каримни ёд олишини кучайтириш ҳамда Қуръони карим илмларини пухта ўзлаштириши мақсадида 2007 йилда ташкил этилган.

Ташриф давомида ректор М.Муҳаммадсидиқов Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон домла Бухарбаев, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Умиджон домла Ходжаев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Абдулҳаким Олимов, кафедра мудири Жаҳонгир қори Неъматов ҳамроҳлигида дарс жараёнларини таҳлил қилиб, профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан таълимга оид масалалар юзасидан суҳбатлашдилар.

Ректор М.Муҳаммадсидиқов ва бошқа масъуллар талабаларнинг билими, одоб-ахлоқи, тартиб-интизоми ва давомати борасидаги маълумотларни муҳокама қилдилар, кўрсатгичи паст талабаларга интизомий чоралар кўриш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, кафедранинг ўқув аудиториялари, 2-талабалар турар жойи ва ошхонаси ҳолати билан танишиб, келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар бўйича ҳам зарур тавсиялар берилди.

 

ТИИ Матубот хизмати

 

362220cookie-checkТаҳфизул Қуръон кафдерасида ўқув жараёнлари қандай кетмоқда?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: