islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тинчлик буюк неъмат

Тошкент ислом институтида талабалар учун “Халқаро терроризмга қарши кураш”, “Конституция”, “Давлат тарихи” ҳамда “Амир Темур тарихи” мавзуларида ташкил этилган давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси “Қуролли тўқнашувлар, можароларга қарши антитеррор махсус ҳарбий операциялар иштирокчиларининг фонди” бошқарув раисининг ўринбосари, 3-даражали адлия маслаҳатчиси Баҳодир Зуҳуров маъруза билан Тинчлик буюк неъмат, инсон ҳаётининг бирламчи шарти ҳисобланади. Чунки, осуда ҳаёт, яратувчанлик ва фаровонлик, умуман, барча эзгу мақсадларнинг рўёби, энг аввало, шу неъматга боғлиқ. Шунинг учун ҳам қадимдан барча халқлар тинчликни асраш учун моли-ю жони билан курашиб келганлар. Аммо воқелик тинчликни кўплаб мамлакатлар учун ҳали ҳануз орзу бўлиб қолаётганини кўрсатмоқда. Ҳозирда мамлакатлар тинчлигига рахна солувчи омиллар турлича, давлатлар ўртасидаги низоли вазиятлар, фуқаролик урушлари, миллий ва этник низолар, табиий офатлар… Лекин бу омилларнинг ичида бугунги кунда энг хатарли ва ҳар қандай давлат тинчлиги, осойишталиги учун жиддий хавф солишга қодир бўлгани экстремизм ва терроризм эканини ҳар бир соғлом фикрли инсон тан олмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган.

2002 йил 27 январда ўтказилган умумхалқ референдуми натижаларига кўра ҳамда унинг асосида Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси XVIII, XIX, XX, XXIII бобларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилган. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 апрелда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 89-модаасига, 93- моддасининг 15-бандига, 102-моддасининг иккинчи қисмига тузатишлар киритилган. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 25 декабрда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 77-моддасининг биринчи қисмига ўзгартиш киритилган. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 18 апрелда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 декабрда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 90-моддасининг иккинчи қисмига тузатиш киритилган. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 16 апрелда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 32, 78. 93, 98, 103 ва 117-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 апрелда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 80, 81, 83, 93, 107, 110 ва 111-моддаларига ўзгартишлар ва қўшимча киритилган. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 31 майда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 80, 93, 108 ва 109-моддаларига ўзгартишлар киритилган. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 августда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 99 ва 102-моддаларига ўзгартишлар киритилган.

Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кеш (Шаҳрисабз) вилоятининг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган.

Суҳбат якунида Б.Зуҳуров ўзининг “Офицерлар динацияси” китобининг электрон нусхасини ТИИ Ахборот-ресурс марказига тақдим этди.

ТИИ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва 

маърифат бўлими бошлиғи А.Олимов

364210cookie-checkТинчлик буюк неъмат

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: