islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Жанозага оид масалалар | 3-қисм: Марҳумнинг қарзини ким тўлайди?

Қарздор одам қарзини тўламаса, ёки ҳақдор ундан кечмаса ё ўзаро шартномаси бекор қилинмаса, ўлим сабабли зиммасидан соқит бўлмайди. Ворислар тўлаши керак. Қарзини узмай вафот этган қарздор қиёматда жавобгар бўлади.

Марҳумни охират азобидан қутқариш учун, жаноза ўқилишидан олдин, маййитнинг яқинларидан бири, қарзни адо қилишни ўз зиммасига олади.

Чунки, Пайғамбармиз Муҳаммад алайҳиссалом “ўликни қарзи бўлса жанозасини ўқимаганлар”, деганлар. Қарзни тўлашни ўз зиммасига олган кафил, ҳақ талаб қилинган пайтда, қарздор билан бирга жавовгар бўлади (Мухтасарул Виқоя). Бу нарса, кафил ўз молидан марҳумнинг қарзини тўлайди дегани эмас. Марҳумдан қолган мол, аввало уни кафанлаш ва дафн ишларига сарфланиб, ворисларга мерос тақсимланишдан олдин, қарзи узилади. Айнан шу ишларни бажаришда кафил бош бўлиши лозим. Демак кафил, марҳумнинг қарзини у қолдирган молдан узишни ўз зиммасига олган шахсдир.

П/С: Мақоладан иқтибос ёки тўлиқ кўчириб олинганда муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт!

ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, 

Шаҳрихон тумани “Сулаймонбек” жоме масжид 

имом-хатиби, устоз Иззатуллоҳ домла Турғунов 

364820cookie-checkЖанозага оид масалалар | 3-қисм: Марҳумнинг қарзини ким тўлайди?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: