Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида соғлом маънавий ва ижтимоий муҳитни янада такомиллаштириш, унинг нуфузи ҳамда обрў-эътиборини асраб-авайлаш, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берадиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларининг “Одоб-ахлоқ қоидалари” ишлаб чиқилган.
Тошкент ислом институтининг “Одоб-ахлоқ комиссияси”нинг 7 кишидан иборат таркиби мавжуд.
“Одоб-ахлоқ қоидалари”га Тошкент ислом институти талабалар гуруҳларида тўлиқ риоя этилишини таъминлашга кўмаклашувчи “Назоратчилар гуруҳи” ҳам тузилган.
“Одоб-ахлоқ комиссияси”нинг навбатдаги йиғилишида Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон Бухарбаев, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Умиджон Ходжаев, Кундузги таълим тизими декани Ибодулла Аҳроров, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Шоғиёс Шожалилов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Абдуҳаким Олимов, кафедра мудирлари, кураторлар ва талабалар иштирок этди.
Йиғилишда дарсларни ўзлаштириши паст, кўп дарс қолдирган, кийиниш маданиятига риоя қилмаган талабаларнинг масалалари муҳокама қилинди ва одоб-ахлоқи қониқарли бўлмаган талабаларга интизомий чоралар кўриш бўйича қарор қабул қилинди.
ТИИ Матбуот хизмати