islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Энг китобхон талаба ноутбук билан тақдирланди

Тошкент ислом институтида “Январь – “Араб тили  ва балоғат фан ойлиги” муносабати билан “Тиллар” кафедраси томонидан талабалар ўртасида Китоб – севимли дўст шиори остида китобхонлик викторинасини ўтказилган эди.

 

Ушбу танлов тақдим қилинган китоблар рўйхати асосида бўлиб ўтди. Рўйхатда кўрсатилган китобларнинг ҳаммасини ёки баъзисини тўлиқ мутолаа қилган талабалар Тиллар кафедраси устозлардан иборат ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланди. Натижада энг юқори балл олган тўртта китобхон талаба ноутбук, планшет ҳамда телефон совғалар билан тақдирланди. Шу билан бирга кафедра томонидан викторинада иштирок этган барча талабалар тақдирландилар.

Якуний натижаларга кўра қуйидаги талабалар ғолиб деб топилди:

1-ўрин: Мухтаров Исроилжон 83 балл – ноутбук;

2-ўрин: Зикряев Ҳожимурод ва Икромжонов Абубакр 68 балл – планшет;

3-ўрин: Исмоилов Абдулазиз 66 балл – телефон.

ТИИ Матубот хизмати

365760cookie-checkЭнг китобхон талаба ноутбук билан тақдирланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: